4-саҳифа


МУСТАФО КАМОЛ ОТАТУРК ҳаёти ва фаолияти
(1881 – 1938)

1881 йил 19 Май - Селаник шахрида туғилди.
1899 йил 13 Mарт - Истанбулда Ҳарбий мактаб Пиёда аскар синфига ўқишга киради.
1902 йил 10 Феврал – Ҳарбий мактабни битириб, Ҳарбий Академияга ўқишга киради.
1905 йил 5 Ферал – Шам шаҳрида 5 армияни бошқара бошлайди.
1906 йил - Шам шаҳрида Ватан ва Хуррият жамиятини ташкил килади.
1911 йил 27 Ноябр – Мингбоши лавозимига кўтарилади.
1913 йил 27 Октябр – Софьяда Харбий аташе лавозимига тайинланади.
1914 йил 1 Август - Биринчи Жаҳон уруши бошланди.
1914 йил 3 ноябр - Чор Россияси, 5 Ноябрда Англия ва Франция Усмон Империясига уруш эълон қилди.
1914 йил 11 ноябр - Усмон Империяси Иттифок кучлари томонидан Биринчи Жаҳон урушига киради.
1914 – 1915- йиллар – Биринчи Жаҳон уруши даврида Усмон Империяси куролли кучларида кўплаб жангларда кўрсатган жасорати учун бир неча марта такдирланди ва юқори рутбаларга кўтарилди.
1923 йил – Ҳалифалик бекор килинди, жумҳурият эълон килинди ва Мустафо Камол президент этиб сайланди. Янги Халк партияси ташкил этилди.
1938 йил 10 ноябрда – 57 ёшида Мустафо Камол Отатурк ҳаётдан кўз юмди.

Биринчи жахон уруши Осиёдаги вазиятни тубдан ўзгартирди. Туркия Германиянинг иттифоқчиси бўлгани боис енгилган мамлакат қисматини бўлишиб олди. Англия билан Франция ўртасидаги зиддиятлар туфайли ғолиб давлатлар узоқ вақт мобайнида тинчлик шартномаси тузишга мувоффақ бўлишмади. Барибир, 1920 йил 10 августда Париж яқинидаги Севр шахрида шундай шартнома имзоланди. Бу Туркия тақдирини хал килиши лозим эди. Севр шартномасининг имзоланиши бутун Туркияда норозилик туғёнини уйғотди. Миллий - озодлик харакатининг ташкил этилиши ва тайёрланишида турк армияси генерали Мустафо Камол катта роль ўйнади. У қисқа муддатда турк армиясини янгидан тузишга эришди ва бу армия 1922 йили интервенцион армиянинг бир қисми бўлган грек қўшинларини мағлубиятга учратди. Шундан кейин Мустафо Камол издошлари камолчилар, Туркиядагидай юз берган инқилоб эса камолчилик инқилоби деб атала бошланди. 1923 йил апрелида Мустафо Камол ташаббуси билан янги партия - Халк партияси ташкил этилди. Халк партияси Мустафо Камол ва унинг инқилобий ислоҳотлари учун асосий сиёсий таянч бўлиб келди. Туркия республикаси Ғарб давлатларини Севр шартномаси ўрнига янги шартнома имзолашга мажбур қилди.
1924 йил 20 апрелда Туркия республикасининг биринчи конституцияси қабул қилинди. Мустафо Камол 1927 йили Халқ республикаси партиясининг умрбод раислигига сайланди ва унга Отатурк, яъни Турклар отаси фахрий унвони берилди. Шу билан бирга камолчилик инқилоби катор салбий хусусиятларга хам эга эди. Аввало, давлат хокимияти шовинистик мазмун касб этгани холда Туркиянинг барча фуқаролари, дини ва миллатидан қатъи назар, турклар эканлигини эълон қилди.
Отатурк 1938 йили 57 ёшида вафот этди. Унинг ички ва ташқи сиёсатини Исмет Иненю давом этирди.

ОТАТУРК ТАМОЙИЛЛАРИ
1. РЕСПУБЛИКАЧИЛИК
2. МИЛЛАТПАРВАРЛИК
3. ХАЛКПАРВАРЛИК
4. ДУНЁВИЙЛИК
5. ДАВЛАТЧИЛИК
6. ИНҚИЛОБЧИЛИК

Унинг даврида қуйидаги соҳаларда ўзгаришлар юзага келди:

Ҳуқуқ соҳасида:

- Шариат ваколатларининг бекор қилиниши;
- 1921 ва 1924 йил Конституциялари;
- Турк Маданий қонуни; (Фукаролик Кодекси)
- Турк Жазо қонуни;
- Бошқа қонунлар;

Иқтисод соҳасида :

- Измир Иқтисод конгресси
- Иқтисоднинг миллийлаштирилиши
- Қишлоқ хўжалиги
- Саноат
- Транспорт ва бошқалар;

Ижтимоий соҳада :

- Хотин-қизлар хақ-хуқуқлари;
- Шапка, кийинишдаги ўзгаришлар;
- Халкаро саналарнинг қабул қилиниши;
- Дам олиш кунларининг қабул қилиниши;
- Фамилия тўғрисидаги қонун;
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя сохасида ўзгаришлар;

 

Отатурк Шаркда ўз даври-нинг яратувчиларидан биридир. Унинг энг буюк мухлисларидан бири бўлиб қолаётирман.
Жавохарлаъл Неру


 
 
 
 
 
 
 
 
 
Бош саҳифа
 
   
 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
   
   
   
   
   
   
   
   
 
   
   
 
 
 
 
 
 
 
   
   
   
 
   
   
   
   
   
 
   
   
   
   
   
   
   
   
 
   
   
   
   
   
   
 
 
1 2 3 4
 
 

Биласизми Мозий шартномалари Подшохлар Тиббиёт Коинот Алишер Алишер Алишер Алишер Алишер

 
Биласизми Мозий шартномалари Подшохлар Тиббиёт Коинот Алишер Алишер Алишер Алишер
 
Copyright © 2005 sof-olam.narod.ru
 
 
doctor_ali@usa.com
 
Hosted by uCoz