3-саҳифа

ИНДИРА ГАНДИНИНГ ҲАЁТИ

Индира Приядаршини Ганди– 1966–1977 ва 1980–1984 й. Ҳиндистон премьер – министри.
Индира Ганди (1917 йил 19 ноябр – 1984 йил 31 октябр) Ҳиндистоннинг Аллахобод (Илахобод) (ҳозирги Уттар – Прадеш) шаҳрида дунёга келди. Ҳиндистоннинг биринчи премьер – министри ва Ҳиндистон Миллий Конгрессининг лидери (етакчиси) Жавахарлал Нерунинг яккаю – ягона қизи.
1964 йили отасининг вафотидан сўнг Локк Сабхи (парламент қуйи палатаси) депутати этиб сайланган, Лаъл Баҳодур Шастри ҳокимиятида ишлаган.
1966 йил Шастри вафотидан сўнг Ҳиндистон Миллий Конгрессининг лидери ва Ҳиндистон премьер – министри (Сиримаво Бандаранаикедан сўнг дунёда 2 – премьер – министр – аёл).

Индира Гандининг болалик йиллари

XX аср бошларида Ҳиндистонда жуда катта ўзгаришлар юз бераётган (биринчи миллий рўзномалар чиққан, миллий озодлик (демократик) партиянинг шаклланган) бир пайтда Жавахарлал Нерунинг отаси – Мотилал Янги партия бирлашмасининг Президенти этиб сайланади ва “Қувонч улашувчи” нинг даргоҳи узоқ йилар Ҳиндистон миллатчилигининг штабига айланади. Жажжигина Индира эса кун узоғи меҳмонхонада унга тушунарсиз бўлган колониализм, гражданлар бўйсунмаслиги ва бошқалар тўғрисидаги нутқларни эшитиб ўтиради.
Индира “Миллат отаси” билан 2 ёшлигида танишади. 8 ёшида эса “Миллат отаси”нинг тавсияси билан шаҳарчада уй тўқимачилиги бўйича болалар иттифоқини тузади! Бу иттифоқнинг жажжи аъзолари “Қувонч улашувчи”да дастрўмолчалар ва “Ганди чоруғларини” тўқишари. Иш оралиғида, танаффусларда 8 ёшли Индира нотиқлик санъатини ривожлантириб, ўз тенгдошларига нутқ сўзларди.

Ёшлик йиллари

Жаваҳарлал Неру жуда бандлигига қарамай, қизига ажойиб таълим берди. Индира 1934 йили Рабиндранат Тагор бунёд этган Халқ университетига ўқишга киради. Бу даргоҳда ўқув дастури Европа ва Ҳинд урф – одатлари асосида ташкил этилган эди.
Тез орада (1936 й) Индиранинг онаси Камолада туберкулёз рецидиви бошланади. Индира онаси билан Швейцарияга кетишга мажбур бўлди. Европада Индира анча вақтгача қолиб кетади. 1936 йили онасининг вафотидан кейин Индира жуда яккаланиб қолади. Ҳиндистонга қайтишидан мантиқ йўқ эди, чунки отаси - қамоқда, бобоси – бувиси оламдан ўтган эди. Оғир кунларда унинг ёнида Фероз Ганди турди. Фероз Ганди – парсларга мансуб бўлиб, диний эътиқоди Индираникига тўғри келмаса ҳам икки ёш турмуш қуришади.
1944 йили уларнинг биринчи фарзанди Раджив дунёга келади. Индира шахсий ҳаётини оёққа қўяётган вақтда, яъни 1947 йил 15 августда Ҳиндистон Мустақиллигини эълон қилади. Ўша йили иккинчи фарзанди Санджай дунёга келади. Индира Гандининг ҳар икала фарзанди ҳам учувчи бўлади.

Сиёсий фаолияти

1964 йили Индира Ганди Ҳиндистон Миллий Конгрессининг қуйи палатасига депутат этиб сайланади ва Лаъл Баҳодур Шастри ҳокимиятида ишлайди.
1966 йили Лаъл Баҳодур Шастри вафотидан сўнг Индира Ганди Ҳиндистон Миллий Конгрессининг лидери ва премьер – министр бўлади.
1969 йили Ҳиндистон Миллий Конгресси парчаланиб кетади, Шунда Индира Ганди Конгресснинг мустақил партиясини бошқаради. Кейинчалик бу партия Марказий партия ва Ҳиндинстон Миллий Конгрессининг давомчиси деб тан олинади.
Индира Ганди Конгресснинг 1971 йил Индира Ганди учун жуда муваффақиятли йил бўлди:
Парламентга сайловларда ғолиб чиқди.
Бангладеш урушида ғолиб чиқди.
Шунинг учун уни «Дурго» яъни «ҳокимият» худосига (индуизмда) тенглаштиришди.
Индира Ганди энг можароли (конфликтли) вазиятларга тўғри кириб борар ва ўзининг гипноз хусусиятларига кўра, йиғинларда ҳар кимни нафақат гапиришдан балки ҳаракатланишдан ҳам тўхтатиб қўярди. Мустақил партиясини бошқаради. Кейинчалик бу партия Марказий партия ва Ҳиндистон Миллий Конгрессининг давомчиси деб тан олинади.

Давлатни бошқарув жараёнида Индира Ганди:
Банкларни национализациясини ўтказди.
Мамлакатда саноат, шу жумладан оғир саноат соҳаси тез суръатларда ривожланди.
Биринчи АЭС (Махараштра штатида) ишга туширилди.
Қишлоқ хўжалигида “яшил революция” юз берди. Бунда Ҳиндистон бир неча йиллар ичида биринчи марта озиқ - овқат маҳсулотлари импортидан мустақил бўлди.
1971 йили Ушбу партия парламент сайловларида “Қашшоқликка қарши кураш” шиори остида ғалаба қозонади. Ўша йили навбатдаги Ҳинд – Покистон уруши бошланган эди. Бу тўқнашувда СССР (собиқ) Ҳиндистонни қўллаб - қувватлайди ва бу икки давлат орасидаги муносабатлар янада яхшиланади.
1975 й. Аллахабад штати Олий Суди Индира Гандини 1971 йилда ўтган сайловларни натижасини фальсификация қилганлигида айблади ва сиёсий фаолиятини 6 йилга тўхтатиш, истеъфога чиқиш учун ажрим чиқарди. Бунга жавобан И. Ганди конституциянинг 352 – моддасига биноан мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилади.

Мамлакатда фавқулодда вазият ҳолати:
Иқтисодий ҳаётда бир қатор муваффақиятлар юз берди.
Диний, динлараро можаролар тўхтатилди.
Лекин ижобий ўзгаришлар билан бирга салбий вазиятлар ҳам бўлди: аҳоли сонини ўсишини тўхтатиш учун мажбурий стерилизация жорий этилди.
Сиёсий жиҳатдан: қатор оппозицион нашрлар ёпилди.
1977 йил ўз машҳурлигига ортиқча баҳо бериши натижасида И.Ганди парламент сайловларида муваффақиятсизликка учради.

Сиёсатчи аёллар ва кризислар
1975 йил Индира Ганди бошқарувнинг айни чўққисида, Аллахобод Олий суди 1971 йил сайлов натижаларини қалбакилаштирилгани учун уни истеъфога чиқишини 6 йилга сиёсат билан шуғулланмаслигини буюрди.
Лекин Индира Ганди мамлакат (давлат) конституциясининг 352 - моддасига биноан, мамлакатда Фавқулодда вазият жорий қилди. Фавқулодда вазиятлар даврида Индира Ганди сиёсатда ва иқтисодиётда юқори муваффақиятларга эришди: диний можаролар, тўғрисида тўқнашувлар деярли тўхтатилди.
Муваффақиятга эришиш учун бир қатор "нодемократик" усуллардан фойдаланди: Демократик кризисни (аҳоли ўсишини) у мажбурий стерилизация билан тўхтатишга ҳаракат қилди.
Сиёсий вазиятни барқарорлаштириш учун - мухолиф рўзномаларни ёпди. Ҳокимиятга қайтиши 1980 – 1984 й.
Ҳокимиятга 1980 йилда қайтди. И.Гандининг иккинчи бошқаруви сикхлар Билан бўлган можаролар билан эътиборга сазовор. Сикхлар асосан Панжоб штатида яшаган. Сикхлар етакчиси Жарнали Сингх Бхидранвал сикхларни мустақил, ўзини – ўзи бошқарувчи жамоа деб эълон қилади. Унинг жамоатдошлари Панжобда узлуксиз ҳиндуларга босқинчилик уюштириб туради. Сепаратистларни Покистон қўллаб - қувватлар эди. 1984 йил июн ойида сикхлар асосий зиёратгоҳ бўлиши Амрит – Сардаги “Золотой храм”ни эгаллайди. Бунга жавобан Ҳиндистон ҳукумати “Голубая звезда” операциясини ўтказади. Операция давомида зиёратгоҳ озод этилади, 500 га яқин сикхлар ўлдирилади.
Сикхлар томонидан И.Ганди ва унинг оиласига бир – неча марта қўрқувга солинди.

Индира Гандининг оиласи
1984 йил 31 октябр куни аввал режалаштирилган журналистлар билан телевизион учрашув бор эди. Индира Ганди дарвоза олдига яқинлашганда ўзининг шахсий соқчилари томонидан ўлдирилади.

 

Давоми...

 
 
 
 
 
 
 
 
 
Бош саҳифа
 
   
 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
   
 
   
   
   
   
   
 
   
   
   
   
   
   
 
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
   
 
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1 2 3 4
 
 

Биласизми Мозий шартномалари Подшохлар Тиббиёт Коинот Алишер Алишер Алишер Алишер Алишер

 
Биласизми Мозий шартномалари Подшохлар Тиббиёт Коинот Алишер Алишер Алишер Алишер
 
Copyright © 2005 sof-olam.narod.ru
 
 
doctor_ali@usa.com
 
Hosted by uCoz