2-саҳифа

Ёз ойларида сайёралар сайри

Ёз ойлари осмони ҳам гўзалликда баҳорникидан қолишмайди. Бу ойларда сайёраларнинг аксарияти Савр юлдуз туркумида ипга тизилган дур мисол тизилади. “Ёзги учбурчак” дейилувчи учбурчакнинг ёруғ юлдузлари бошимиз узра порлаб, тунда барча йўловчиларга ҳамроҳ бўлади, йўл кўрсатади ва манзилларини яқин қилади.
Май ойи бошларида қоқ тунда осмоннинг кузатувчи тепасида Хўкизбоқар юлдуз туркуми жойлашди. Унинг энг равшан юлдузи – Арктур ҳарорат ва спектрига кўра Қуёшга жуда ўхшаш бўлиб, равшан қизил ранги билан атроф юлдузлардан ажралиб турди. Ундан шарқ томонда Шимолий Тож, Геркулес, Лира ва Оққуш каби таниқли юлдуз туркумлари жойлашди. Бургут юлдуз туркуми эса, шарқ томондан аста кўтарилаверди. Бу юлдуз туркумининг энг ёруғ Ат-Тойир юлдузи диаметрига кўра, Қуёшдан икки ярим баробар катта, равшанлиги жиҳатидан эса саккиз мартача ортиқлик қилади. Унинг арабча тўлиқ номи “Ат-Тойир Ан-Наср” бўлиб, “Учувчи бургут” деган маънони англатади.
Лирага мансуб энг равшан Вега юлдузининг арабча номи “Ан-Наср ал-Воқи” бўлиб, “Тушаётган бургут” маъносини беради. Кейинчалик “Ал-Воқи” сўзи бузилиб, Вега кўринишини олган. Веганинг ранги кўкимтир-оқ, сирт ҳарорати 15-17 минг даражага етади. Унинг биздан узоқлиги 27 ёруғлик йилини ( бир ёруғлик йили салкам 10 триллион километр) ташкил этади. Лиранинг Вега яқинидаги кси – ? , бета – ? , гамма – ? ва дельта – ? юлдузлари ўзаро туташтирилса, чиройли параллелограмм кўринишини олади.
Лирадан чапроқдан, Сомон Йўли соҳасида Оққуш юлдуз туркуми жой олган. Унинг ёруғ юлдузларини фикран туташтирганда унда қадим юнон ва римликлар афсонавий оққушни, араблар эса қанотини ёзган товуқни кўрганлар. Шунинг учун ҳам унинг энг равшан юлдузи Денебнинг номи арабча “Денеб ад-дажа жеҳ” – “Товуқнинг думи” сўзидан олинган. Оққушнинг гамма юлдузи Садр (Шедар) – “Оққушнинг кўкраги” маъносини беради. Денеб Қуёшдан 35 марта катта бўлиб (Қуёш диаметри 1 миллион 400 минг километр), Денебнинг тўла нурланиш энергиясини салкам 6 000 та Қуёш зўрға ҳосил қилган бўлур эди. Денебгача бўлган масофа 555 ёруғлик йилини ташкил этади. Денеб яқинида ташқи кўриниши Шимолий Америка қитъасини эслатувчи ва шу боис “Шимолий Америка” деб аталувчи таниқли йирик диффуз-газ туманлик жойлашган. Мазкур юлдуз туркумида астрономлар диққатини жалб этган яна бир юлдуз мавжудки, у 61 – ном билан аталади. Бу юлдуз аслида қўшалоқ бўлиб, умумий масса маркази (барицентр) атрофида айланувчи икки юлдуздан таркиб топган, унинг равшан ташкил этувчиси атрофида биринчи бўлиб пулковолик рус астрономи А.Дейч Қуёш атрофидаги сайёралар каби сайёраси борлигини ўтган асрнинг 20-йилларида топган.
Бу учала юлдуз туркумининг ёруғ юлдузлари – Ат-Тойир, Вега ва Денеб ўзаро туташтирилганда ҳосил бўладиган ва юлдузлар осмонида кўзга яққол ташланадиган учбурчак “ёзги учбурчак”, баъзан “кузги учбурчак” номи билан танилган. Бу даврда осмоннинг ғарб томонида равшан Сумбула ва Асад юлдуз туркумлари кўринади. Жавзо ва Аравакаш юлдуз туркумлари эса уфқда энди ботаётган бўлади. Сумбула юлдуз туркумининг энг равшан юлдузи Спиканинг нурланиш қуввати Қуёшникидан 600 марта кўп бўлиб, биздан 190 ёруғлик йили масофада жойлашган.
Асад юлдуз туркумининг энг равшан юлдузи бўлган Регул лотинча “шоҳ” маъносини англатади. “Асад” арабча “арслон”, “шер” дегани бўлиб, ҳайвонлар шоҳи сифатида танилганидан унинг энг ёруғ юлдузи шу ном билан аталади. Абу Райҳон Беруний ўз асарларида бу юлдузни “Малика” деб атаган.
Апрел ойининг 20-ларида Савр юлдуз туркумига ўтган Венера то июннинг ўрталарига қадар Савр ва Жавзо юлдуз туркумида ҳаракатланиб, кечқурун ғарбда энг ёруғ юлдуз кўринишида жилоланди. Апрел ойининг охирларида унинг кўриниш вақти икки соатгача боргани ҳолда, май ойидан орта борди ва бу ойнинг ўрталарига келиб, Венерадан кузатиш учун энг қулай давр бошланди. Бу даврда унинг равшанлиги энг юқори даражага эришиб, кўз базўр илғайдиган хира юлдуздан салкам 20 минг марта равшан кўринди.
Май ойида сайёралардан тўрттаси – Меркурий, Венера, Марс, Сатурн Савр юлдуз туркумида проекцияланиб, сайёраларнинг зич гуруҳини ташкил этди. 7 май куни Венера Сатурндан атиги 2 даража шимолроқдан, 10 май куни эса у Марсдан атиги 0,3 даража шимолдан ўтди. Бу даврда Сатурн Венерадан 40 марта, Марс эса 170 мартача хира кўринди. Май ойи ўрталарида Венера ғарбида кечки кўриниш вақти 3 соатга етди. Шундан сўнг, кўп ўтмай, Венера Жавзо юлдуз туркумига ўтди. Айни пайтда бу юлдуз туркумида Юпитер ҳам ҳаракатланди. Бу сайёраларнинг “қўшилиши”, яъни бир-бирларидан энг яқин бурчак масофадан ўтиши 3 июн куни содир бўлди.
Июн ойида Қуёшнинг кеч ботиши ҳисобига Венеранинг кечки кўриниш вақти қисқара борди ва Саратон юлдуз туркумида ҳаракатланди. Венера шу ой охирларида Асад юлдуз туркумига ўтди ва 10 июлда Асаднинг энг ёруғ юлдузи Регул ёнидан ўтади.
Май ойи сайёралардан Марсни кузатиш учун унчалик қулай эмас. Шу ойнинг бошларида у кечқурун Савр юлдуз туркумида бир соатдан камроқ вақт давомида ғарб томонда уфққа яқин жойда жуда хира бир юлдуз сифатида кўринди. Кейинчалик бу вақт янаям қисқариб, ойнинг иккинчи ярмида унинг кўринмайдиган даври бошланди. 4 май куни Марс Сатурндан 2 даража чамаси шимолроқдан ўтди. Ой охирларида эса Марснинг кўринмайдиган даври бошланиб, то сентябр охирларигача давом этади.
Майда янги ой 12 майда Тошкент вақти билан соат 1545 дақиқада, тўлиной эса 26 майда соат 16 51 дақиқада содир бўлди. Ой меркурий яқинидан 13 майда, Сатурн, Марс ва Венера яқинидан 14 майда, Юпитер яқинидан эса 16 майда ўтди.

КОИНОТ ТУЗИЛИШИ

ҚУЁШ ТИЗИМИ ВА УНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ

Коинот деганда, биз чексиз дунёни, унинг жуда кўп турли-туман жисмлари ва майдонларини тушунамиз. Коинот тузилишини ўрганувчи фан космология бўлса, коинотдаги осмон жисмлари ва жисмлар тизимининг ҳосил бўлиши ва ривожланишини ўрганадиган фанга космогония дейилади. Коинот фазо ва вақтда чексиз. Кузатиш ва ўрганиш қўлай бўлган коинотнинг қисми метагалактика дейилади. Метагалактика таркибига галактика деб аталадиган жуда кўп юлдузлар, юлдузлар тизими ва бошқа турли хил осмон жисмлари киради.
Метагалактикага бизнинг галактика ҳам киради. Унинг таркибида эса Қуёш ва унинг атрофида айланиб юрувчи планеталар ва бошқа жисмлар (астериодлар, метеоритлар) Қуёш тизимини ташкил этади.
Галактикалар ва юлдузлар орасидаги масофалар жуда катта бўлганидан астрономияда ўлчов бирлиги қилиб ёруғлик йили қабул қилинган. Бир ёруғлик йили ёруғлик нури бир йилда босиб ўтадиган масофани кўрсатади. Бундан кичик бирлик астрономик бирлик бўлиб, у Ердан Қуёшгача булган 150 млн км масофага тенг. Бу масофани эса ёруғлик 8 минутда босиб ўтади.

Сайёралар

Қуёш билан сайёра орасидаги масофа, км.

Қуёш атрофи-да айла-ниш вақти

Сайёра-нининг массаси (Ер масса-сига нисбатан)

Сайёранининг ҳажми (Ер массасига нисбатан)

Сайёралар радиуслари

Сайёра моддасининг ўртача зичлиги

Сайёра сиртидаги оғирликнинг тезланиши (Ердагига нисбатан таккослаганда)

Меркурий

57873000

0.24

0.055

0.05

2421

5.6

0,38

Венера

108141000

0,61

0,817

0,88

6695

5.16

0.89

Ер

195504000

1

1

1

6378

5.53

1

Марс

227798000

1,88

0,107

0,15

3392

3.95

0.38

Юпитер

777841000

11,86

318

1312

71373

1.34

2.54

Сатурн

1426097000

29,46

95,0

762

60399

0.71

,.06

Уран

2865132000

84,02

14,6

59

24847

1.36

0,96

Нептун

4495692000

164,79

17,3

46

26499

2.22

1.00

Плутон

5899051000

247,7

0,94

1

6400

5.2

0.94

Ернинг массаси Қуёш массасидан 333432 марта кичик. Ернинг Ой билан биргаликдаги массаси Қуёш массасидан 29390 марта кичик

Қуёш тизимига кирувчи сайёралар параметрлари сайёралар ҳаракатининг осмон механикасида баён этилувчи назариясига кўра берилган сайёра массасининг унинг иккинчи бир бошқа сайёра ҳаракатига кўрсатган таъсирини кузатиш орқали аниқланади.
Уран ҳаракатида кузатилган «четланишлар» ундан кейин жойлашган, лекин ҳали кузатилмаган бошқа сайёраларнинг Уран ҳаракатига кўрсатган таъсири натижаси экани сезилган эди. 1845 й. Француз олими Леверье ва бошқалар номаълум сайёранинг массаси ва фазодаги ўрнини ҳисоблаб топдилар. Фақат шундан кейингина, ўша сайёра осмоннинг ҳисоблашлар кўрсатган жойидан топилди – у Нептундир. 1914 йилда астроном Левель худди шандай йўл билан Нептундан узоқроқда жойлашган сайёранинг борлигини исботлайди. Фақат у 1930 йилда топилди, у Плутондир. Юкоридаги 1-жадвалда 9 сайёранинг асосий параметрлари келтирилган.
Қайд килиб утилган катта сайёралардан ташқари, 1300 га яқин жуда майда сайёралар бор бўлиб, улар астероидлар (ёки планетоидлар) деб аталади. Уларнинг орбиталари асосан Марс билан Юпитер орбиталари орасида жойлашган.

ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ. КЕЛАЖАК ЭНЕРГЕТИКАСИ

Бизнинг Галантика ва Қуёш тизимида асосий энергия манбаи бу Қуёш энергиясидан иборат. Ерда биз фойдаланиладиган энергия манбалари қайсилардан иборат? Бу энергия манбаларининг туридан қатъий назар бу барча манбалар ўзларининг энергиясини Қуёш нурларини ютиши ҳисобига туплайдилар.
Ер юзидаги барча дарахтлар Қуёшнинг жон берувчи нурлари ҳисобига ўсади. Ёғочларни биз ёқиб уларнинг Қуёш нурлари орқали тўпланган энергиясини ажратиб оламиз. Тош кўмир ёки нефтни ёқиб 200-300 миллионлаб илгари яшаган ўсимликлар томонидан ютиб олинган Қуёш нурларининг энергиясини ажратиб оламиз.
Қуёш нурлари таъсирида дарё, денгиз ва океанлар суви буғланиб, конденсациялашгандан сўнг улар булутларни ҳосил қилади, булутлар эса ёмғирга айланиб дарёларга тўпланади. Дарёларни туғонлар ёрдамида тўсиб ва улар ёнида гидроэлектр станциялари кўриб, биз яна ўша Қуёш нурларининг энергиясини ажратиб оламиз.
Шамол энергияси ҳам Қуёш ҳисобига юзага келади. Ер юзи ва остидан қанчалаб энергия манбаини қидирмайлик, улар охир оқибат Қуёш энергиясига келиб тақалади. Қуёш-Ер юзидаги барча ҳаракатнинг ва ҳаётнинг манбаидир.
Саволларнинг туғилиши табиий, Қуёш ва барча юлдузлар нури қандай ва қаердан пайдо бўлади? ва ҳаказо.
Бу юлдузлар орасида Қуёш жуда кичикдир. Унинг диаметри 1391000 км. Юлдузлар тўплами Геркулеснинг «Альфа» номли энг катта юлдузининг диаметри Қуёшникидан 800 марта катта бўлиб, 1,1 миллиард км.дир. VV Цефея юлдузининг диаметри эса Қуёшникидан 1200 марта катта ва ҳ.з.
Бундан ташқари шундай юлдузлар борки, уларнинг ёритувчанлик даражаси 10000 марталаб Қуёшнинг ёритувчанлик даражасидан катта. Энг ёрқин юлдузлардан бири-юлдузлар турига кирувчи Олтин Баликнинг ёркинлиги даражаси Қуёшникидан 500000 марта катта.
Қуёш бир сонияда-секундда 4 тоннага яқин ёруғлик нурларини тарқатади. Бу эса 4*1012 гр га тенг. Ҳар бир гр қ 25*106 кв соатга тенг бўлса, Қуёшнинг қуввати сонияда 4*1012 х 25*166 қ 1020 кв соатга тенг бўлади. Бу сонларнинг қудратини кўрсатиш учун Куйбышев ГЭС, Қуёшнинг ҳар сонияда берадиган энергиясини, 10 млрд. йилда ишлаб чиқаришини айтиб ўтиш кифоядир.
Юлдузлар ва Қуёшнинг кимёвий таркибини ўрганиш шуни кўрсатадики, уларнинг ҳаммасидаги асосий элементи водород бўлиб, Қуёшнинг 40% ни водород ташкил қилар экан. Демак, Қуёшни энергия билан таъминловчи «ёкилғи» водороддир. Қуёш сиртидаги ўртача ҳарорат 60000С ни ташкил этади. Унинг марказида эса бу ҳарорат деярли 200000000С ташкил этади. Бу каби ҳароратларда атомлар тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади. Оғир ядроларнингина бир қисм электронларини «ўзларида сақлаб» қола олади.
20 млн градусларда протонларнинг ўртача тезлиги 700 км сонияга яқин ва ҳаттоки ундан ортиқ бўлиши мумкин. Бундай тезликларда ҳаракатланувчи протонлар бази бир ядролар орасига кириб ядро реакцияларини ҳосил қилади.

 

Давоми...

Бош саҳифа
 
 
 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

 
 
 
1 2 3 4 5
 

Биласизми Мозий шартномалари Подшохлар Тиббиёт Коинот Алишер Алишер Алишер Алишер Алишер

 
Биласизми Мозий шартномалари Подшохлар Тиббиёт Коинот Алишер Алишер Алишер Алишер
 
Copyright © 2005 sof-olam.narod.ru
 
 
doctor_ali@usa.com
 
Hosted by uCoz