1-саҳифа

КОИНОТ ОЛАМИ

Коинот тузилиши ҳақидаги тасаввурларини астраномия фани ўргатади. Бу фан коинотдаги жисмлари, уларнинг тузилиши, табиатини, ўзаро таъсир системаларининг ҳаракати ва унинг ривожланишининг обектив қонунларини ўрганади. Астрономия юнонча «астро» (ёритгич) “номи” (қонун ) деган сўзлардан келиб чиққан.Худди шу коинот жисмларидан Қуёш ва Ой ҳақида тўхталамиз .

Ой ҳақидаги умумий малумот

Ернинг табиат ягона йўлдоши Ой бўлиб, Ой нинг массаси Ернинг массасидан тахминан 814 марта кичик. Диаметри 4 марта кичик Ердан Ойгача бўлган масофа 380000 км га тенг . Ойнинг ўртача зичлиги 3,3 .103 км/м 3 Ойда хаво ва сувнинг йўқлиги сабабли Ер атмосферадагиси каби ходисалар кузатилмайди. Ойнинг ўз ўқи атрофидаги айланиш даврида баробар бўлгани учун кеча билан кундуз хафтадан давом этади. Кундуз кунлари тахминан 120о С бўлса, улардан газ ва тоғ жинслар чиқиб туради.

Ой фазалари

Ой Ер атрофида айланиш даврида Ердан Ой турли хил кўринишда бўлади. Бунга Ой фазалари дейилади. Ой Ер атрофида айланиш вақти Ой ўзининг қоронғу тарафи билан кўриб колади. Бу Ой янги ой дейилади. Аслида янги ойни хеч ким кўра олмайди. 2-3 кундан кейин ўроқ шаклини олади, 4-5 кундан кейин эса у 90 о келади, у эса биринчи чорак дейилади. Тахминан 14-15 кундан кейин эса тўлади, бу Ой тўлин ой дейилади. Кейин айланиш вактида Ой яна кискариб, яна янги ой шаклига келади. Бу давр 1 ой вақт кетади.

Сидирик ва синоидик ойлар орасидаги фарқ

Ойнинг Ер атрофида юлдузларга нисбатан айланиш даври сидрик ой дейилади. У 27,3 суткага тенг. Синоидик ой ўтган вақтида у 29,531 кунга яқин.

Қуёш тутилиши

Ой Ернинг атрофида айланаётган вақтда Қуёш нури Ой билан тўсилиб қолади. Натижада Қуёш тутилиши содир бўлади.

Қуёшнинг тўлиқ тутилиши

Қуёшнинг қисман тутилиши

Ой тутилиши

 

Қуёш билан Ой ўртасига Ер тушиб қолса, Ой Ернинг соясига кирган бўлиб, Қуё ш нурини бевосита ололмайди. Бундан Қуёш нурининг қизил қисми Ер атмосферасидан қайтган вақтда Ойнинг қизил нурлари билан ёритади, натижада Ой тутилади.

----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Астероид билан тўқнашув:
уйдирма ва ҳақиқат

Катталиги 10 метрдан кам бўлган осмон жисми - метеорит Ер атмосферасига киргач, ўз тезлигини кескин камайтиради ва Ерга тушганда ўз катталигига тенг майдонга зарар етказиши мумкин. Агар метеорит катталиги 30-50 метр атрофида бўлса, етказадиган зарари анча ортади. У Тунгус метеорити каби атмосферанинг юқори қатламларида портлайди ёки Ерга урилиб, кратер ҳосил қилади ва бир неча ўн, ҳаттоки, юзлаб квадрат километр майдонга талафот етказади. Бундай метеоритнинг портлаш пайтидаги энергияси 10 мегатонна қувватли водород бомбаси кучига тенг келади. Бунақанги метеоритнинг Ерга тушиши туфайли рўй берадиган талафот маҳаллий талафот ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга кўра, шундай талафотлар 100-200 йилда бир марта рўй бериши мумкин. Агар Ерга бир неча юз метрдан 1,5 километргача катталикдаги осмон жисми тушса, атмосферада ўз тезлигини деярли пасайтирмасдан Ерга келиб урилади. Бундай метеоритнинг келиб урилишидан ҳосил бўладиган талафот кучли ер силкинишлари, вулқон отилиши ёки чегараланган ядро урушиникига тенглашади. Айтайлик, бундай метеорит океанга тушгудек бўлса, даҳшатли цунами тўлқини ҳосил қилиши ва бу тўлқин қуруқлик ичкарисига 100-200 километргача кириб бориши мумкин. Метеорит қуруқликка тушса, вайроналик ва ёнғин миллионлаб квадрат километр майдонни, ҳаттоки бутун бир қитъани ўз ичига олади, десак муболаға эмас. Бу минтақавий талофотдир. У 10 минг – 100 минг йилда бир марта содир бўлиши, эҳтимол. 1,5 километрдан ортиқ катталикдаги астероиднинг Ер билан тўқнашишдан рўй берадиган талафот бутун сайёрамизни қамраб олиши мумкин. Бундай глобал талафот эса 100 минг – 1 миллион йилда бир марта содир бўлади.
Тўғри, сайёрамиздаги геологик ва атмосфера жараёнлари узоқ ўтмишда ерга тушган астероидлар изини – кратерларни йўқ қилиб юборган. Шунга қарамасдан, сайёрамиз сиртида катталиги 200 километргача бўлган, ёши 2 миллиард йиллик 140 та кратер сақланиб қолган. Улардан энг каттаси Юкатан ярим ороли яқинида бўлиб, диаметри 2000 километрни ташкил этади. Ҳозир унинг ўрнини Мексика кўрфази эгаллаган. Бу кўрфаз, тахминан, 48 миллион йил аввал 10 километрга яқин диаметрли осмон жисмининг Ерга урилишидан ҳосил бўлган.
1980 йил 30 июнида Сибирдаги Подкаменная Тунгуска дарёси яқинига диаметри 60-80 метр келадиган метеорит тушди. Тунгус метеорити номини олган бу метеоритнинг портлаш қуввати, ҳисоб-китобларга қараганда 10-100 мегатонна оралиғида бўлган. Портлашнинг зарб тўлқини 2000 квадрат километр майдондаги ўрмонни қулатган.
1930 йили Бразилиянинг жануби ғарбидаги чангалзор ўрмонларда ҳам шундай фалокат рўй берган. Бунда содир бўлган учта кучли портлаш қуввати бир мегатоннага етиб, оқибатда кўпгина аҳолининг ёстиғи қуриган.
1947 йили Россиянинг Сихотэ-Алин тоғларига диаметри 3 метрлик темир метеорит урилиб, парчаланиши натижасида унинг бўлаклари, тахминан, 5х20 километр майдонда 0,6 – 2,8 метр ўлчамли юзлаб воронкалар ҳосил қилган.
1972 йил 10 августда диаметри 80 метр, вазни эса бир миллион тонна келадиган астероид сонияга 15 километр тезликда Ер атмосферасига кириб, АҚШ нинг Юта штати устидан учиб ўтган. Унинг траекторияси, бахтли тасодиф туфайли, ер сиртига параллел бўлиб, 1500 километр масофани Ерга яқин жойдан босиб ўтиб, кейин очиқ космосга чиқиб кетган.
Ерга астероидлардан кўра, улардан кичикроқ самовий тошлар – метеоритларнинг тушиши кўп кузатилган. Метеоритлар думли юлдуз ёки астероидларнинг бошқа осмон жисмларига урилиб парчаланишидан ҳосил бўлади. Уларнинг 92,4 % - тош, 5,7 % - темир, қолгани темир-тош метеоритлардир. Тош метеоритлар яхши сақланмаслиги туфайли уларни топиш қийин. Шу боис темир метеоритлар кўп учрайди. Одатда, метеоритлар “метеорит ёмғири”дан сўнг кўплаб кузатилади. Сўнгги 300 йил мобайнида 60 та метеорит ёмғири кузатилган. Бундай “ёмғирлар” пайтида метеорит парчалари ўнлаб квадрат километр майдонга сочилиб кетади, шунга қарамай, уларнинг аксариятини топиш мумкин.
Метеоритлар сирасида энг яхши ўрганилган 1992 йил 9 октябр соат, чамаси, 20 ларда АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Пикскелле шаҳрига тушган метеоритдир. Ўша куни болалар байрами эди. Кўчада видеокамера кўтарган кўпгина кишилар фурсатни бой бермаганлари учун, олимлар болиднинг (метеорит Ер атмосферасининг юқори қатламларида ҳаво қаршилигига учраб қаттиқ қизийди ва оловли шар – болид шаклида кўринади) турли нуқталаридан олинган 6 та видеофильмига эга бўлишди. У ғарбдан шарққа томон учиб ўтди. Уни Огайо ва Пенсилвания штатларида кўришди. Ғарбий Виржиния штатида эса футбол кўраётган ишқибозлар уни дарҳол видеокамераларга олишди. Осмондан тушган тошнинг орбитасини ана шу видеофильмлар ёрдамида аниқлашга муваффақ бўлинди.

Давоми...

Бош саҳифа
 
 
 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
..................................
 

 

 
1 2 3 4 5
 

Биласизми Мозий шартномалари Подшохлар Тиббиёт Коинот Алишер Алишер Алишер Алишер Алишер

 
Биласизми Мозий шартномалари Подшохлар Тиббиёт Коинот Алишер Алишер Алишер Алишер
 
Copyright © 2005 sof-olam.narod.ru
 
 
doctor_ali@usa.com
 
Hosted by uCoz