КЎРЛАР МАКТАБИ

Кўрлар мактаби-кўзи ожиз ва 0,05 %гача кўриш қобилиятига эга бўлган болалар ўқийдиган типдаги махсус таълим-тарбия муассаси бўлиб, таълим тизимига киради. Кўрлар мактабидаги таълим мазмуни, асосан, умумий мактаблардаги таълим мазмунига тўғри келади; аммо программа материалини ўтиш муддати бироз чўзилади. Бу мактаблардаги таълим умумий мактабларнинг дарсликлари асосида олиб борилади, дарсликлар рельф-точка (қавариқ-нуқта) ҳарфида босилади. Асосий диққат ожизлик оқибатларини енгишга, фазовий тасаввур ва ориентацияни ўстиришга қаратилади.

ЛЎЛИЛАР

Лўлилар-кўчманчи халқ. Жаҳондаги барча мамлакатларда тарқоқ ҳолда яшайди. 1970 йиллар маълумотига қараганда, Ўзбекситонда лўлиларнинг сони 11362 кишини ташкил қилган. Лўлиларнинг асл ватани масаласи фанда узоқ вақт жумбоқ бўлиб келган. 19 асрда немис тилшуноси А.Ф. Потт, славян тилшуноси Ф.Миклошич лўлилар тилининг ҳинд тили билан қардош тил эканлигини аниқлади. Шунингдек, Эронда лўлининг карачи, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида мултони деб аталиши Покистондаги Карочи ва Мултон шаҳарлари номи билан боғлиқ. Ўрта Осиё лўлиларининг айрим гуруҳлари жўги (ҳиндча камбағал, қашшоқ), ҳиндистоний, булужий деб аталиши ҳам лўлиларнинг асл ватани Ҳиндистон эканлиги борасида ҳақиқатга яқин тахминларни беради. Айрим маълумотларга кўра, лўлиларнинг дастлабки гуруҳлари милоднинг бошларида 5-7 асрлар ва кейинги давларда Шимолий Ҳиндистондан тарқала бошлаган.
Европада тарқалган лўлилар ўзларини ром, лом деб атайдилар. Лўлилар Англияда гупиес, Туркияда чингине, Россияда цыган, Португалияда чидан, Италияда зингали деб аталади.
Лўлилар ҳаёт кечириш тарзига кўра ўтроқ ва кўчманчиларга бўлинган. Ўтроқ лўлилар шаҳар чеккаларида яшаб, ҳунармандчилик билан машғул бўлган. Кўчманчи лўлилар тиланчилик, фолбинилик, от савдоси ва б.лар билан тирикчилик ўтказган.

МЕЗАНА

Мезана-миноранинг юқори қисми, муаззин азон айтадиган жой. Мезана айлана шаклда кўп қиррали бўлади. Кўпинча, ички деворлари ганч билан нақшланади, ташқариси миноранинг умумий безагига мос ҳолда сиркор парчинлар билан безатилади. Мезананинг тепаси одатда гумбазча билан ёпилади, баъзан очиқ бўлиши ҳам мумкин. Айрим ҳолларда гулдаста ёки буржлар ҳам Мезана вазифасини ўтадиган.

МЕТЕОРИТЛАР

Метеоритлар сайёралараро фазодан Ерга тушадиган қаттиқ жисмлар. Метеоритларнинг Ерга тушиши ёруғлик, товуш ёки механик ҳодисалар орқали билинади. Энг оғир темир метеорит Гоба (Африка)да топилган. Унинг оғирлиги 60 т бўлиб, ҳажми 9 метр куб. Бир кеча кундузда Ерга оғирлиги 100 кг га яқин тахминан 2000 та метеорит тушади. Метеоритлар уч синфга бўлинади: темир, тош, тош-темир.
Темир метеоритлар барча топилган метеоритларнинг 4% ини ташкил этиб, унинг таркибида 85% темир, 12% никель, 3% кобальт, олтингугурт, фосфор ва бошқа элементлар мавжуд.
Тош метеоритлар барча топилган метеоритларнинг 92% ини ташкил қилади ва асосан кремний, магний, натрий, кальций, темир, алюминий ва б. Элементлар оксидидан иборат.
Тош-теимр метеоритлар барча топилган метеоритрларнинг 4% ини ташкил этади. Метеоритларнинг атмосферадан Ерга майдалаиб тушиш ҳодисаси метеоритлар ёмғири дейилади.

КУРАШЧАН ХУДОСИЗЛАР ИТТИФОҚИ

Собиқ Иттифоқ даврида динга қарши кураш олиб бориш учун тузилган оммавий жамият. Унинг тарихи 1922-23 йилларда Худосизлар тугаракларидан бошланади. Шулар заминида 1924 й. Москвада “Безбожник” (Худосиз) газетасининг дўстлари жамияти ташкил этилган. 1925 йил апрелида жамиятнинг биринчи Бутун иттифоқ сеъездида Худосизлар иттифоқи тузилган. Худосизларнинг иккинчи Бутун иттифоқ сеъездидан (1929 й. Июн) бошлаб “Курашчан Худосизлар иттифоқи” деб атала бошланган. Бу иттифоқнинг юқори органи Бутун иттифоқ сеъездида сайлаб қўюлувчи марказий кенгаш бўлган. У муассалар, ташкилотлар, ўқув юртлари, колхозлар, ҳарбий қисмларда қуйи ташкилотлар тузиб, улар орқали кундалик атеистик ташвиқот юритган.
Курашчан Худосизлар иттифоқи ўша даврдаги барча иттифоқдош республикаларда ҳам тузилган. Жумладан, 1925 йил ноябрда Ўзбекистонда Худосизларнинг республика сеъезди чақирилиб, унда Ўзбекистон Худосизлар иттифоқи таъсис этилди. 1928 йилнинг сентябр-октябрида Худосизлар конференциялари ўтказилди. Курашчан Худосизлар иттифоқининг иккинчи сеъездидан сўнг Ўзбекистонда диний идеологияга қарши кураш янада кучайтирилди. 1929 йили Тошкентда динга қарши тарғибот музейи очилди, қишлоқ чойхоналарида атеистик бурчаклар ташкил этилди. Ўзбекистонда Курашчан Худосизлар иттифоқининг 1928 йилдан “Худосизлар” журнали, 1939 йилдан “Худосиз” газетаси чиқарилган.

МАФИЯ - Мафия (италянча-mafia). XVIII аср охири-XIX бошларида вужудга келиб, зўравонлик, террор ва қотиллик каби усуллар билан кўрувчи яширин ташкилот фаолиятида ўз ифодасини топади. XIX асрнинг биринчи ярмида мафия қишлоқ ўрта табақаларининг яширин бирлашмасидан иборат бўлган. Унинг террористик методлари-зўравонлик, қотиллик кабилар ер мулклдарини ҳимоя қилишда, бозордаги савдода ва б. ларда қўлланилган. Вақт ўтиши билан мафия замонавийлашган, янги шароитларга мослашган. Мафия омерта қонуни мавжуд бўлиб, унган кўра, ким миршаблар қўлиган тушса, ўлим хавфи туғилса ҳам ташкилот аъзоларини айтиб бермайди.
XX асрда мафия фаолияти шаҳарларга ўтди. Қиморбозлик, наркотиклар билан яширин савдо авж олди. Мафия сиёсий ҳаётга бирикиб кетди. Сайловларда маълум бир номзоднинг кўп овоз олиши учун мафия ўз ҳиссасини қўшади. Сайловда ғалаба қозонган номзод ўз навбатида мафияга хизмат қилади. Мафия полиция, суд амалдорлари Римнинг маълум сиёсий доиралари билан мустаҳкам алоқада бўлган. Демократик кучларнинг талаби остида Италия ҳукумати 1950-60 йилларда мафияга қарши расмий равишда кураш олиб борди. Махсус орган-“антимафия” ташкил этилиб, мафиянинг бир неча йирик раҳбарлари қамоққа олинди, лекин мафия ўз фаолиятини тўхтатмади.
Сицилия мафияси капиталистик дунёдаги жиноятчи ташкилотлар, жумладан, АҚШдаги гангстер ташкилотлари билан мустаҳкам алоқада бўлган. Мафиянинг ташкилий формалари XIX аср охири- XX аср бошларида сицилиялик муҳожирлар томонидан АҚШга келтирилган. АҚШда аввал “Қора қўл” ташкилоти тузилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин жиноятчилардан иборат “Коза ностра”номли йирик ташкилот кўп шов-шувга сабаб бўлди.

 

МЕТРОПОЛИТЕН - Метрополитен, метро (юнон. Metropolis-бош шаҳар, марказ). Поездлари буғ билан юргизиладиган 3.6 км узунликдаги биринчи метрополитен линияси 1863 й. Лондонда қурилган, 1868 й. Нью-Йоркда эстокадалардаги метрополитен линияси барпо қилинган. Будапештда 1896 й, Парижда 1900 й. қурилган метрополитен линиялари Европадаги энг эксилари ҳисобланади. Шундан кейин метрополитен бирин-кетин Мадрид, Барселона, Афина, Токио, Осло, Стокголм ва б. шаҳарларда қурилди.

 

МУЗЕЙ - Музей (юнон. Museion-музаларга бағишланган жой). Музейлар дастлаб қадимги Юнонистон ва Римда пайдо бўлган. Бу мамлакатларда айрим санъат ёдгорликлари ибодатхоналарда тўпланиб, турли кўргазмалар ташкил этилган. Кейинчалик эллинизм даврида музейлар коллекциялари вужудга келди. Санъат, маданият ва фан эришган ютуқларнинг намуналаридан иборат коллекциялар тўплаш Уйғониш даврида Италияда, сўнг Англияда, Франция, Германия ва б. мамлакатларда расм бўлди. Лондондаги Британия музейи (1753 й.), Париждаги Лувер музейи (1793 й.) /арбий Европадаги илк оммавий музейлардир. Жаҳондаги йирик музейлар асосан XIX асрда пайдо бўлди. Мадриддаги Прадо музейи (1819 й.), Москвадаги Тарих музейи (1873 й.), Ленинграддаги (Санкт-Петербург) Эрмитаж (1852 й.), Нью-Йоркдаги Метрополитен музейлари (1870 й.) шулар жумласидандир.

МАҲАЛЛИЙ ВАҚТ - Ер сиртидаги бирор нуқта учун белгиланган вақт. Ўртача куёш ёки юлдуз вақти. Маҳаллий вақт жойнинг георафик узунлигига боғлиқ; Географик узунлик Шарққа 15° ортганда маҳаллий вақт 1 соатга ортади, лекин битта меридианда жойлашган барча нуқталарнинг маҳаллий вақти деярли бир хил. Катта шаарларнинг шарқий ва ғарбий қисмлардаги маҳаллий вақт бир-биридан бир неча секундга фарқ қилади. Бу ноқулайликдан қутулиш учун мамлакатларда минтақа вақти қабул қилинган. Шу мақсадда Ер шарининг бутун сирти 24 минтақага бўлинган. Ҳар бир минтақа ичидаги вақт бир хил ҳисобланиб, қўшни минтақалардаги вақт бир-биридан бир 1 соатга фарқ қилади. Нолинчи деб аталадиган бошланғия минтақанинг ўртача меридиани Лондон яқинидаги Гринвинч обсерваториясидан ўтади. Гринвинч маҳаллий вақти Тошкент вақтидан 5 соатга фарқ қилади.

 

1 2

2-саҳифа
 
 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
     
 

 

 
 
Copyright © 2005 haqiqat.narod.ru
 
 
doctor_ali@usa.com
 
Hosted by uCoz