Қуръон таржималари Қуръони карим эмас

Қуйидаги ҳақиқат барчамизга маълумки, қандайдир асар ўзга тилга ўгирилса, таржимада аслият руҳи йўқолади. Мисол учун инглиз тилида гаплашувчи минглаб одамлар асли яҳудий — оромий тилларида бўлган Инжилни шу тилларда бугунги кунда ўқишни хоҳлашмайди. Билакс, инглиз тилига ўгирилган таржима вариантини оригинал сифатида қабул қилишади, ҳатто баъзилар унинг таржимасини афзал билишади.

Лекин Мусҳафи шарифга келадиган бўлсак, у араб тилида ёзилган ҳолатида Аллоҳ азза ва жалланинг каломидир. Шундай бўлса ҳам, унинг таржималари, маънолар изоҳига нисбатан мусулмонлар орасида ўзгача ҳурмат ва эҳтиром бор. Мусулмонларнинг барчаси муққаддас китоб Аллоҳдан Жаброил (а.с.) орқали Пайғамбарга (а.с.) нозил бўлганига иймон келтиришади. Пайғамбар (а.с.) эса оятларни ёд олиб, такрорлаб ва айни вақтда аҳли байт ва саҳобаларига таълим бериб борганлар. Кейинчалик китоб шаклига келтирилган.

Ўша вақтдан то бутунги кунгача 1400 йилдан ошиқ муддат давомида жуда кўплаб қуръон таржималари юзага келди. Уларнинг аксарияти меъёрига етказилиб таржима қилинмаган бўлса, баъзан исломнинг танқидга учрашини кўзлаб қилинган таржималар ҳам бўлган тарихда.

Шунинг учун эслатиб ўтиш керакки, ҳатто аслиятига яқин қилиб таржима қилинса—да, таржима қилинган оятларга асосланиб фатволар чиқариш ёки қатъий ҳукм маъносида бир қарорга келиш даҳшатли ҳолдир, айниқса оятлар алоҳида — алоҳида таҳлил қилинса.

 

 

1 2

2-саҳифа
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
     
 

 

 
 
Copyright © 2005 sof-olam.narod.ru
 
 
doctor_ali@usa.com
 
Hosted by uCoz