Агар тақдир белгиланган бўлса, нима учун Аллоҳга илтижо қиламиз?

Савол: Агар қодир Аллоҳ барча нарсани олдиндан тақдир қилиб қўйган бўлса, Унга илтижо қилишда нима маъно бор? Бошқа сўзлар билан айтганда, бизнинг илтижоларимиз тақдирни ўзгартиришга қодирми, агар бундай бўлмаса илтижодан нима нафъ?

Қуръон да ҳам, суннатда ҳам мўъмин-мусулмонларни ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга илтижо қилишга, унга юзланишга чақирилади. Бундан ташқари, Аллоҳ унга жавоб қиладими йўқми қатьи назар Исломда илтижо итоат рамзи бўлганлиги туфайли мусулмон илтижоси учун ажр олади. Агар инсон Аллоҳга бир илтижо билан мурожаат қилса, Аллоҳ унга шу нарсани беради, ёки уни хавф-хатардан ҳимоя қилади, агар бундай қилмаса, унинг тақдирида ўзгариш бўлади.

Бунга жавобан саудиялик машҳур олим доктор Сафар Ибн Абдур-Рахмон Ал-Хавали қуйидагича ёзади: “Бу масалада иккита қараш мавжуд. Биттаси Аллоҳнинг “Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани (ҳукмни) ўчирур ва (Ўзи хоҳлаган ҳукмни) устивор қилур. Асл Китоб Унинг даргоҳидадур”(13:39) оятига асосланланади.

Бу нуқтаи назар тарафдорлари айтишадики, Аллоҳ тарафидан ёзилган тақдир ўзгариши мумкин эмас. Фақат шундай вақтлар мавжудки, Аллоҳ ерга (тақдирни) ўзгартириш учун имконият жўнатади. Мисол учун улардан бири ҳар йили келадиган Лайлатул-қадр кечаси бўлса(бу барча махлуқотга тегишли), бошқаси эса она қорнидаги болага фаришта руҳ бахш этганда.

Ҳатто инсон тақдирига бир нарса ёзилган бўлса, бу ўша инсоннинг Аллоҳга илтижо қилиш-қилмаслигига боғлиқ бўлиши мумкин. Дейлик агар қудратли Аллоҳдан инсон ўзининг соғайиши борасида сўраса, унинг тақдирига шифо топиш ёзилиши мумкин. Агар бундай қилмаса, унга оғриш ёзилиши мумкин.

Айни вақтда Аллоҳ бизга нима ҳозирлаб қўйганлигини била олмаймиз. Шунинг учун биз ҳар доим Унга илтижода бўлиб яхшилик исташимиз ҳамда ёмонликдан асрашини сўрашимиз лозимдир. Ҳар қандай ҳолатда биз бир нарсани ёдда тутишимиз керак. Аллоҳга илтижо қилар эканмиз, биз сўраётган нарсамизга эришиш билан яхшилик топишимиз мумкин, ёки у дунёда яхшиликка етишамиз.

Иккинчи нуқтаи назар биринчисига кўп томонлама яқин. Бизнинг илтижоларимиз бир воқеанинг бўлиш-бўлмаслигига шарт бўлиши мумкин. Агар инсон машина ҳайдаш учун рулга уйқусираб ўтирса, ҳалокатга учраш эҳтимоли жуда кучли. Шунинг учун у афзали рулга ўтирмасин. Худди инсон сувда чўкиб кетмаслик учун сузишни ўрганганидек, биз ҳам Аллоҳга дуода бўлишимиз керак. Бу бизга бахтсизликдан қутулишимизга ва хавф-хатардан ҳимояланишимизга ёрдам беради.

Жуда кўплаб мисоллар борки, инсонлар қийин вазиятларга тушгач, Аллоҳга илтижо қилишгач, Аллоҳ уларнинг мурожаатларига жавоб берган. Бу ҳолат ҳатто қийин вазиятга тушган, лекин мусулмон бўлмаган сўровчи билан ҳам юзага келган.

Инсон уни йўлда нима кутиб турганини билмайди, лекин табиий равишда Аллоҳдан ўзини бало-қазолардан асрашини ёлвориб илтижо қилади. Шунинг учун мусулмонлар Аллоҳга доимо илтижода, мурожаат бўлишлари керак, айниқса мураккаб вазиятларга йўлиққач.

1 2

1-саҳифа
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
     
 

 

 
 
Copyright © 2005 sof-olam.narod.ru
 
 
doctor_ali@usa.com
 
Hosted by uCoz