2-саҳифа
ПАРИЖ СУЛҲ ШАРТНОМАЛАРИ

II-жаҳон урушида (1939-1945) ғолиб чиққан давлар билан фашистлар Германиясининг собиқ иттифоқчилари (Италия, Болгария, Венгрия, Руминиява Финландия) ўртасида тузилган шартномалар. 1947 й. 10-февралда Парижда имзоланган.
Италия билан тузилган сулҳ шартномаси Собиқ иттифоқ, Буюк Британия, А+Ш, Хитой, Франция, Австралия, Бельгия ва б. давлатлар томонидан имзоланган. Шартномага биноан Италия ва Югославия ўртасидаги чегара Югославия фойдасига ўзгарган: История ярим ороли, Фиуме шаҳри, Пелагоза ороли Югославияга ўтди. Трест озод ҳудуд бўлиб қолди, кейинроқ, 1954 й. 5 октябридаги Италия-Югославия битимига биноан Трестнинг бир қисми Италияга, қолган қисми Югославияга берилди. Додеканис ороллари Грецияга берилди. Франция билан Италия ўртасидаги чегара Фрнция фойдасига ўзгарди. Италия Сомали, Эритрея, Ливиядан воз кечди ва Албания ҳамда Эфиопиянинг мустақиллигини тан олди. Шартноманинг ҳарбий масалага оид Карорлари Италиянинг ҳарбий қувватини чеклашни кўзда тутди.
Шартномада руш заралри учун Италия томонидан тўланадиган товон миқдори кўрсатилди: Собиқ иттифоққа 100 млн., Албанияга 5 млн., Эфиопияга 25 млн., Грецияга 105 млн., Югославияга 125 млн. Доллар. Мазкур шартнома имзолангандан сўнг Италия НАТОга аъзо бўлиб кирди (1949 й.). Умуман Италия шартноманинг бир қанча қарорларини қўпол равишда бузди: армисининг сони ва қуроллари шартномада қатъий қилиб кўрсатилган рақамлардан анча ошиб кетди, Италия ҳудудида А+Ш ракета базалари жойлаштирилиди, ҳарбий жиноятчилар жазога тортилмади, шунингдек, Италия ҳукумати Совет иттифоқига руш зарарлари учун товон тўлаш мажбуриятини бажармади.
Финландия билан тузилган сулҳ шартномаси Собиқ иттифоқ, Буюк Британия, австрия, Белоруссия, Ҳиндистон, Канада, Чехославакия ва б. давлатлар томонидан имзоланган. Шартнома Ф. Давлат чегарасини 1941 й. 1-январдаги ҳолатида қолдиришган қарор қилди ва Ф. Томонидан Петсама вилоятининг Совет иттифоқига қайтариб берилишини маъқуллади. Шунингдек, шартнома Ф. Томонидан совет иттифоқига совет ҳарбий базаси учун 50 й. муддатга Порккала-Удд районидан ҳудуд ажратиб берилишини (ҳар йили Ф. Маркаси билан 5 млн. тўлаш шарти билан) тасдиқлади. Аммо, 1955 й. Собиқ иттифоқ Порккала-Уддни ижарага олиш ҳуқуқидан воз кечди. Ф. Совет иттифоқига уруш чиқимларини тўлаш (300 млн. Доллар) ва уруш вақтида совет ҳудудидан олиб кетилган қимматбаҳо буюмларини ўз устига олди.

ПАРИЖ СУЛҲ ШАРНОМАСИ (1856 й.)

Россия ва унга қарши уруш олиб барган Буюк Британия, Франция, Австрия Пруссия, Туркия, Срдиния давлатлари ўртасида тузилган ва +рим уруши (1853-56 й.) га якун ясаган шарнома. 1856 й. 30-мартда Париж конгрессида имзоланган. Росси билан Туркия +рим урушида босиб олган ҳудудларини бир-бирларига қайтардилар, +ора денгиз бетараф деб эълон қилинди. Шартномага илова қилинган конвенцияга кўра, Россия ҳамда Туркия +ора денгизда ҳарбий флот сақлаш ва унинг қирғоғида ҳарбий қалъа қуриш ҳуқуқидан маҳрум этилди, ҳарбий кемаларни ўтказмаслик учун Дарданел ва Босфор бўғозлари ёпиб қўйилди. 1870-71 йилларда Россия Париж сулҳ шартномасининг +ора денгизда ҳарбий кемалар юргизиш ҳақидаги моддасини тан олишдан бош тортди. 1877-78 йиллардаги Рус-Турк уруши Россия ғалабаси билан тугага, Париж сулҳ шартномаси янги трактат (1878 йилги Берлин конгрессида қабул қилинган) билан алмаштирилди.

ПОРТСМУТ СУЛҲ ШАРНОМАСИ (1905 й.)

1904-05 йилларда Россия ва Япония ўртасида бўлган урушнинг тугаши муносабати билан Портсмут (А+Ш)да 23-август (5 сентябр)да имзоланган шартнома. Ҳар иккала давлат ички ва ташқи қийинчиликлар туфайли урушни давом эттира олмай қолди. А+Ш президенти Т.Рузвельд воситачилик қилди. Россия Кореянинг Япония таъсирига ўтишини тан олди ва Ляодун ярим ороли, Жанубий Манжурия т.й. , Сахалиннинг жанубий қисмини Японияга ижарага беришга мажбур бўлди. Япония ўз талаблари (бутун Сахалинни даъво қилиш, контрибуция олиш, Россиянинг Узоқ Шарқдаги ҳарбий денгиз кучларини қисқартириш ва б.)нинг бир қисмидан воз кечишга мажбур бўлди. 1925 й. Япония билан дипломатик муносабатлар тиклангач, Совет ҳукумати мазкур шартномани сиёсий масъулиятни ўз устига олмаслик шарти билан тан олди. Япония империализми 1931 й.да Манжурияни босиб олиб, шартномани қўпол равишда бузди. 1945 й. Япон империализми тор-мор келтирилгач, шартнома бутунлай бекор қилинди.

ПОТСДАМ БИТИМИ (1911 й.)

Россия билан Гремания ўртасида Эрон давлати ва Боғдод т.й. масалалари юзасидани тузилган битим. 6-19 августда Петербургда имзоланган. Битим Потсдам учрашуви (1910 й.) вақтидаги музокараларнинг якуни бўлди. Битим бўйича Россия Боғдод қурилишига тўсқинлик қилмаслик, шу билан бирга, Теҳрон-Ханекинни қуриш учун Эрондан концессия олиш учун ваъда берди. Германия эса Шимолий Эронда коцессияларга эриши манфаатидан воз кечиш мажбуриятини олди ҳамда Ханекиндан Шимолга қараб Боғдод тармоғини қурмасликка сўз берди.

РИМ ПАКТИ, Ловаль-Муссолини битимлари.

Б. Муссолини билан Франция ташқи ишлар вазири П. Ловаль томонидан Римда 1935 й. 7 январда имзоланган битим ва шартномалар. Буларга кўра, Франция Италияга Ливия чегарасидан 114 000 км. Кв. Ҳудудни, Франция Сомалисининг кичикроқ қисми (800 км.кв.)ни ва Джибути-Аддис-Абеба акциясининг 20 %ини берган. Тунисга оид протоколда эса Италия фуқоролари имтиёзларини 30 й. мобайнида тугатиш кўрсатиб ўтилган. Махфий музокаралар давомида Муссолини Эфиопияда эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Рим Пактида Францмянинг Африкадаги мулкларига жумладан, Тунисга Италиянинг дахл қилмаслигини таъминлаш ва Италиянинг Эфиопиядаги тажавузкорона ҳаракатларига Франциянинг йўл қўйиб бериши кўзда тутилган эди. Рим Пакти вақтинчалик келишув эди. Бу битимдан Франция кўзда тутган мақсад Италия билан Германиянинг ўзаро яқинлашувига йўл қўймаслик, Италия кўзда тутган мақсад эса, Африка ва Австрияда ўз позициясини мустаҳкамлаш эди. 1938 й.да декабрда Италия Рим Пактини бекор қилди.

РОССИЯ-ХИВА СУЛҲ ШАРНОМАСИ (1873 й.)

Хива хони Муҳаммад Рахимхон билан Кауфман ўртасида 12 августда имзоланган. 1873 й. бошида Туркистон генерал-губернатори Кауфманнинг умумий раҳбарлиги остида Хивага қарши юриш ташкил этилди. Юришда Туркистон, Оренбург ва Кавказ ҳарбий округларининг қўшинлари қатнашди. 1873 й. 29 майда рус қўшинлари Хивани эгаллади. 1873 й. 12 августда Муҳаммад Р. Россия билан сулҳ шартномасининг Кауфман таклиф этган шартларини қабул қилди. Шартномага мувофиқ, Амударёнинг ўнг соҳилидаги хонликка тегишли ерларнинг бир қисми Россия империясига қўшиб олинди. Рус кемалари Амударёда эркин сузадиган бўлди.

РУС-ИНГЛИЗ БИТИМЛАРИ

1873 й.ги битим Ўрта Осиёдаги “оралиқ” минтақа борасида тузилиб, январда имзоланди. Битим Россия ҳамда Англиянинг Ўрта Осиёдаги таъсир доираларини ва Афғонистоннинг шимолий чегараларини белгилаб берди.
1855 й.ги битим 29 августда (10 сентябр)да Лонданда имзоланган. Битим Рус-Афғон можаросини бартараф қилиб, яна бир бор Афғонистон чегарасини белгилади.
1907 й.ги битим 18-31 августда Петербургда имзоланган. Томонлар 3 масала: Тибет, Афғонистон ва Эрон тўғрисида бир битимга келишди. Тибетнинг дахлсизлиги тан олинди. Битимга кўра,Эрон уч зонага:рус зонаси,инглиз зонаси ва улар улар ўртасидаги бетараф зонага айланди. Томонларнинг бир-бирларининг таъсир доирасидаги иқтисодий, сиёсий ишларига аралашмаслик мажбуриятини олдилар. Россия Афғонистонни ўз таъсир доирасидан ташқарида эканлигини тан олди. Англия Афғонистоннинг ҳудудий масалаларига таъсир кўрсатмаслик зиммасини олди. Мазкур битим, бир томондан, Германия бошлиқ Учлар иттифоқига қарши империалистик блок ташкил этишда муҳим босқич бўлса, иккинчи томондан Шарқ мамлакатларидаги миллий озодлик ҳаракатларига қарши кураш воситаси ҳам эди.

САН-ФРАНЦИСКО СУЛҲ ШАРНОМАСИ (1951 й.)

Сан-Франциско шаҳрида ўтказилган конференция (8 сентябр)да 48 давлатнинг Япония билан имзоланган сепарат сулҳ шартномаси. Потсдам декларацияси ва қатор итифоқчи давлатлар битимларига хилоф равишда А+Ш ва Буюк Британия ҳукуматлари томонидан тайёрланган. ХХР, КХДР, МХН ва ВДР конференцияга таклиф қилинмади. Шартнома 7 бўлим (27 модда)дан иборат бўлиб, унда тинчлик, ҳудуд, хавфсизлик, сиёсий ва иқтисодий қарорлар, даъво ва мулкчилик, жанжалларни ҳал қилиш ва б. кўзда тутилган. Собиқ иттифоқ, Польша ва Чехославакия шартнома жиддий камчиликларга эга бўлганлиги учун уни имзолашдан бош тортди.

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1 2
 
 

 

 
 
Copyright © 2005 sof-olam.narod.ru
 
 
doctor_ali@usa.com
 
Hosted by uCoz