1-саҳифа

ҚУРЪОН ТАРИХИ

Қуръони Каримнинг сура ва оятлари парча—парча ҳолда пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в.)га 22 йил (ҳижрий йил ҳисобида 23 йил) мобайнида нозил қилинган. Шунинг учун Ислом ақидасида Қуръон фақат Аллоҳ сўзларидан иборат, Муҳаммад(с.а.в.) ана шу сўзларни одамларга етказувчи элчи, деб эътиқод қилинади ва бу Ислом динининг асосий ақидаларидан биридир. Муҳаммад(с.а.в.)нинг ўз сўзлари, ҳукмлари, насиҳатлари ва амаллари ҳақида қилинган ривоятлар ҳадислар деб аталади ва ҳадис тўпламлари исломда Қуръондан кейинги ўринда турадиган муқаддас манбалар ҳисобланади. Бу фаслда сураларнинг Муҳаммад(с.а.в.)га қачон ва қандай ҳодисалар муносабати билан ваҳий қилингани, уларнинг қачон ва қандай тўплангани ҳақидаги маълумотлар билан танишамиз.

1. Қуръон сураларининг тўпланиши ва дастхат қилиниши
Қуръон сураларини тўплаш ва дастхат қилиш тарихи ҳақидаги сўзимизни «қуръон» иборасини тавсифлашдан бошлашимиз керак. «Қуръон» арабча — «қараъ» — ўқимоқ, оддий ўқиш ҳам, шунингдек маълум матнни оҳанг билан ўқиш, яъни «қироат қилиш» мазмунидаги феълдан, «ўқув», «ўқиладиган китоб» маъносини беради.
Лекин қадимий халқларда саводхонлар кам бўлгани учун, фақат маълум ёзма матннигина эмас, балки ҳар қандай ёд олинган нарсаларни (шеър, ривоят, ҳикоя, достон ва бошқаларни) ўқишга ҳам арабларда «қараъ» феъли ишлатилган. Ҳарҳолда қадимда «қироат қилиш» оддий ўқишни эмас, балки маълум оҳанг билан, жарангдор ва тантанали ўқишни англатган.
Шундан Қуръонни қироат билан ўқиш қоидаларини билган, унинг сураларини ёддан ўқийдиган одам «қори» деб аталган. Қорилар Қуръоннинг мазмунини тушуниб ўқишга ҳаракат қиладилар, аммо улар кўпроқ қироат билан ўқишга ихтисослашган бўладилар. Қуръон мазмунини изоҳлаш (тафсир қилиш) билан шуғулланадиган уламолар «муфассирлар» (тафсирчилар) деб аталади. Бу динда мустақил илм соҳаси ҳисобланади.
Энди тарихий воқеаларга қайтамиз. Мухаммад(с.а.в.) дафн қилинганларидан кейин мусулмонлар давлатига ким раҳнамолик қилиши энг муҳим масалага айланади. Муҳожирлар раҳбар фақат улардан бўлиши керак деган фикрда эдилар. Ансорлар эса муҳожирлардан ва ансорлардан биттадан вакил белгиланиб, икки киши раҳбар бўлиши керак деган таклиф киритадилар. Лекин мунозара охирида муҳожирлар фикри устун келади ва Муҳаммад(с.а.в.)нинг энг яқин сафдошлари Хадижа(р.а.) онамиздан сўнг биринчи бўлиб Исломни қабул қилган Абу Бакр Сиддиқ(р.а.) халифа этиб сайланади. Ислом ақидасида Муҳаммад(с.а.в.) охирги пайғамбар ҳисобланадилар, бу ақида Қуръонда ҳам келтирилган. Бинобарин, ундан кейинги жамоа раҳнамолари мантиқан у кишининг нубувватларинини давом эттиришга даъво қилиши мумкин эмас, фақат у муборак зотнинг амалий ишларини ва мусулмонлар жамоасига раҳнамолигини давом эттира олар эди, холос. Шундай қилиб, Муҳаммад(с.а.в.)дан кейинги бошлиқлар «халифат расулиллаҳ» (Аллоҳ элчисининг ноиби), қисқа шаклда «халифа» деб атала бошлайди.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, Муҳаммад(с.а.в.)дан кейин раҳбарлик қилган дастлабки тўрт халифа — Абу Бакр Сиддиқ(р.а.) (халифалик йиллари 632—634), Умар ибн Хаттоб(р.а.) (634—644), Усмон ибн Аффон(р.а.) (644—656) ва Али ибн Абу Толиб(р.а.) (656—661)лар Ислом давлатига раҳбарлик қилган ва пайғамбар(с.а.в.) изларидан тўғри борган халифалар ҳисобланиб, «хулафо ар— рошидин» (тўғри йўлдан борган халифалар) деб ном олган, туркий ва форсий забон мусулмонлар орасида у муборак зотлар «чаҳорёрлар» (форсча тўрт дўстлар) номи билан машҳур.
Чаҳорёрларнинг охиргиси — Али(р.а.) ўлдирилиб, халифалик тахтини эгаллаган уммавийлар ҳукмронлиги 661 йилда Абу Суфённинг ўғли Муовия халифалиги билан бошланган ва бу сулола 90 йил ҳукмронлик қилган. Лекин улардан фақат биттаси — Умар ибн Абдул Азиз(р.а.) (тарихий асарларда Умар II дейилади, ҳукмронлик йиллари 717—720) тақводор ва адолатли халифа ҳисобланган. 750 йилда Муҳаммад(с.а.в.)нинг амакилари Аббос авлодлари бўлган аббосийлар сулоласининг халифаликни ўз қўлларига олганлар ва адолатли ҳукмронлик қила бошлаганлар.
Буни алоҳида тилга олиб ўтишимизнинг боиси шундаки, уммавийлар даврида Ислом тарихига оид асарлар деярли ёзилган эмас. Чунки бундай асарларда Муҳаммад(с.а.в.) тарафдорлари билан Макка зодагонлари орасидаги урушларни тилга олиш ана шу зодагонларнинг тахтда ўтирган авлодларига мақбул тушмас эди. Шунинг учун ҳам ислом тарихи ва пайғамбар(с.а.в.)нинг ҳаётларига доир тарихий асарлар, шариат, ақидага оид асарлар дастлаб аббосийлар халифалиги даврида, ана шу халифаларнинг кўрсатмаси билан ёзила бошлаган. Уммавийлар ҳукмронлик қилган 90 йиллик даврга оид йирик тарихий манбаларнинг йўқлиги шу билан изоҳланади. Бундан фақатгина Қуръон мустаснодир. Қуръон сураларини тўплаш ва дастхат қилиш халифа Усмон ибн Аффон даврида тугалланган.
VII аср шароитида араблар орасида саводли кишиларнинг ғоятда кам бўлганлиги ўз-ўзидан тушунарлидир. Ҳатто Муҳаммад(с.а.в.) нинг ўзлари ҳам ўқиш ва ёзишни билмаганлар. Лекин пайғамбар(с.а.в.)нинг ўқиш ва ёзишни билмаганликлари Қуръонда кўрсатилган ва шу сабабли Ислом илоҳиётида ва уламолар орасида бу ҳақиқат ҳисобланади. Масалан,«Аъроф» сурасининг 157—оятида «Аллазина яттабиъуна расулан—набия—л—уммия» деган жумлани учратамиз. Бундаги «уммий» сўзини барча тафсирларда «хат ёзиш ва ўқишни билмайдиган одам» деб талқин қилинган. Шундан ўзбек тилига «омий»^ сўзи кириб келган, «Анкабут» сурасининг 48—оятида: «Ва ма кунта татлу мин қаблиҳи мин китобин ва ла тахаттуху би яминика», яъни: «Бундан олдин сиз бирор китобни ўқимагансиз ва ўз қўлингиз билан хат ҳам ёзмагансиз», — дейилган. Бу ҳам 7,157—оятнинг тўғри талқин этилганини тасдиқлайди. Қисқаси, Муҳаммад(с.а.в.) сураларни ёддан ўқиганлар, тарғибот вақтида мусулмонлар ҳам уларни ёд олганлар. Умуман олганда, бошқа халқларда ҳам бўлганидек, араблар ўртасида ҳам адабий ижод ва фольклорга хос шеърлар, ривоятлар фақат ёд ва оғиздан оғизга кўчиш йўли билан авлоддан авлодга ўтиб сақланган. Қуръон сураларини тўла ёдлаб олган саҳобалар анчагина бўлган ва улар «Ҳуффоз ал—қуръон» (қуронни ёд билганлар) деб аталган.
Абу Бакр(р.а.) ҳукмронлиги даврида ана шундай хуффозлардан анчаси Ямома минтақасидаги жангларда ҳалок бўлган. Маълумотлар бўйича барча сураларни тўла ёд билган фақат еттита одам қолган экан, қолган хуффозлар фақат бир қисм сураларнигина ёд билганлар. Кўпчилик мусулмонлар айрим сура ёки парчаларни ёд билганлар, холос. Бинобарин, яна бир неча жанглардан сўнг сураларни ёд билган одамлар қолмаслиги ва Қуръон матнини тўла тиклаш мумкин бўлмай қолиш хавфи пайдо бўлган.
Шуни ҳисобга олиб, халифа Абу Бакрё(р.а.) Умар(р.а.)нинг маслаҳати билан 633 йилда Қуръон сураларини тўплаб, дастхат қилдиришга қарор берган ва бу вазифани Зайд ибн Собитга топширган. Ривоятлар бўйича у пайғамбар(с.а.в.) масжидларига ўтқазиб қўйилган, саҳобалардан ҳар бири ўзи билган сураларни ўқиган, ёт ёзилган матни бўлса, Зайд ибн Собит ёзиб борган. Ҳар бир сура ёки парчани аввал бир киши ўқиб, сўнгра иккинчи киши ўқиганда айнан мос келса, ўшандагина ёзиб борилган. Тайёр бўлган тўплам Сухуф (саҳифалар) деб ном олган.
Халифа Усмон(р.а.) буйруғи билан ёзилган Мусҳаф ҳозир Мадинада сақланади.
1964 йилда нашр қилинган Мадина шаҳридаги Ислом ёдгорликлари ҳақидаги маълумотномада кўрсатилишича, бир неча асрлар давомида Мусҳаф Муҳаммад(с.а.в.) масжидларида сақланган, кейинчалик Ислом мамлакатлари ҳукмронлари томонидан масжид яқинида ана шу Қуръонни ва Муҳаммад(с.а.в.)дан қолган айрим муқаддас ёдгорликларни сақлаш учун махсус бино қурилган. Ҳозир Мусҳаф ана шу бинода сақланади. Мусҳаф қўлёзмаси тайёр бўлганидан кейин халифа Усмон(р.а.) буйруғи билан ундан баъзи маълуматлар бўйича 6 нусха қўлёзма кўчирилган ҳамда барча ерларда Қуръоннинг ягона матнидан фойдаланишни амалга киритиш мақсадида, бу нусхалар Куфа, Басра, Дамашқ ва бошқа шаҳарларга юборилган.
Ҳозирги кунда Ислом оламида 4 та қадимий Мусҳаф нусхаларининг борлиги маълум. Улардан бири юқорида тилга олинган Мадинада сақланаётган асл нусха бўлиб, Ислом манбаларида у «Имом» деб аталади. Иккинчи нусха Каъбада, учинчи нусха Қоҳирада Миср миллий кутубхонасида сақланмоқда, тўртинчиси Тошкентда.
Мусҳафларнинг бу нусхаси қандай қилиб Ўрта Осиёга келиб қолгани ҳақида бир неча тарихий маълумотлар ва ривоятлар сақланган, улар илмий адабиётда ҳам тилга олинган.
Шуни таъкидлаш керакки, Мусҳаф кейинчалик мусулмон оламида тарқалган ва минглаб маротаба нашр қилинаётганларнинг ҳаммаси Қуръоннинг асл нусхаси ҳисобланади. Қуръон қаерда нашр қилинмасин биринчи саҳифасида унинг халифа Усмон(р.а.) Мусҳаф матнига мувофиқ экани ёзиб қўйилган бўлади.
Баён этилган Қуръон сураларининг тўпланиши ва дастхат қилиниши илк Ислом манбаларида батафсил баён этилган ва Исломда энг кенг тарқалган мазҳаб Аҳли сунна вал жамоа ўртасида эътироф этилган.
Айрим “исломшунос”лар Қуръон кўп таҳрир қилинган, унинг таҳрири кейинги асрларда давом этган деб ҳисоблайдилар. Улардан баъзилари ҳеч асоссиз равишда VIII—IX асрларда ҳам Қуръонни таҳрир қилиш ва ўзгартириш давом этган, деган фикрни кўп такрорлаган. Лекин амалда бундай фикрлар мутлақо асоссиздир. Чунки халифа Усмон Мусҳафи дастхат қилингандан кейин, амалда ҳеч қандай шахс Қуръонни таҳрир қила олмаган, диний анъана бунга мутлақо йўл қўйиши мумкин эмас эди.
Айрим тадқиқотларда Қуръоннинг охирги таҳрири уммавийлар хонадонидан бўлган халифа Абд ал—Малик ҳукмронлик қилган даврда (685—705) амалга оширилган, деган фикр учрайди. Лекин аслида бу таҳрир эмас эди. Ана шу давргача Қуръон матнида араб ёзувига хос бўлган қисқа унлиларнинг белгиларинигина эмас, балки ҳарфларнинг устига ва остига қўйиладиган нуқталар ҳам бўлмаган ва бу ҳол Қуръонни ўқиш ва тушунишда номувофиқлик туғдирар эди. Шунинг учун бу даврда Ироқ ҳокими бўлган Ҳажжож ибн Юсуф (ҳукмронлик даври 694—714) Қуръоннинг ўқилишидаги ноаниқликларга хотима бериш мақсадида, ана шундай нуқталар ва белгиларни қўйиб чиқишни буюрган.
Тарихий маълумотлар бўйича, ўша белгилар ва диакритик нуқталарни ижод этган ва ал—Ҳажжож бўйруғи билан Қуръон матнига қўйиб чикқан адиб Абу —л—Асвад ад—Дувалий бу ишни тақрибан 697 йилда тугаллаган. Демак, ал—Ҳажжож ибн Юсуф буйруғи билан қандайдир ўзгартиришлар ва таҳрирлар киритилган, деб ҳисоблаш учун ҳеч қандай асос йўқ. Бундан ташқари ал—Ҳажжож ислоҳотларида Қуръон матнига уни ўқиш қоидалари билан боғлиқ бўлган белгилар ҳам қўйилган ва уни қироат қилишнинг етти хил усули қонунлаштирилган.
Буни юқорида тилга олинган халифа Усмон Мусҳафининг нусхаларини таҳлил қилиш ҳам тасдиқлайди. Бу қўлёзмалардан иккитаси (Мадинада ва Маккада сақланаётган нусхалар)га илмий тадқиқотчилар яқинлаша олмайдилар. Шунинг учун уларнинг матни ҳақида фан ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Лекин Қоҳирада ва Тошкентда сақланаётган нусхалар мутахассислар томонидан тадқик қилинган. Ана шу қўлёзмаларга бироз тўхталиб ўтамиз.
Бу нусхалар қадимий Куфо ёзувида ёзилган. Шу сабабли шарқшунослар ўртасида «Куфа қуръонлари» деб ҳам айтилган. Буни текшириш билан шуғ улланган рус шарқшуноси А.Шебунин бу нусхалар VII аср охири ва VIII аср бошларида кўчириб ёзилган бўлиши керак деган хулосага келган. Лекин бу хулосага қўшилиш мумкин эмас. Чунки нусхаларнинг ал—Ҳажжож таҳриридан илгариги даврга оид бўлган халифа Усмон Мусҳафидан кўчирилган эканлишни тасдиқловчи далилни ана шу қўлёзмалар матнининг ўзидан топиш мумкин.
Агар VII асрнинг 90—йиллари охирида қилинган ал—Ҳажжож давридаги таҳрирда Қуръон матнига унли товушлар белгиларини, диакритик нуқталарни, Қуръонни ўқиш услуби билан боғлиқ бўлган белгиларни қўйиб чиқилган экан, демак, ал—Ҳажжож давридаги таҳрирдан кейинги қўлёзмаларда ана шундай белгилар бўлиши шарт. Лекин Тошкентда ва Қоҳирада сақланаётган нусхаларда бундай белгилар йўқ. Улар ҳеч қандай нуқта ва унли товуш аломатларига эга бўлмаган «Куфа ёзувида» ёзилган. Шундай бўлгач, бу кўлёзмалар ал—Ҳажжож таҳриридан албатта илгари дастхат бўлиши шарт. Демак, бу кўлёзмалар халифа Усмон Мусҳафидан кўчирилиб, бир неча шаҳарларга жўнатилган нусхалардан эканини ана шу далил тасдиқлайди.
Шу муносабат билан Оврўпа ва совет исломшунослигида Қуръон муаллифи ҳақидаги масаланинг ёритилишига ҳам тўхталиб ўтишга тўғри келади. Чунки бу ҳақдаги асоссиз ва чигал хулосаларнинг узоқ вақт совет фанида ҳумрон мавқега эга бўлганлиги исломшунослик ва куръоншуносликнинг илмий ривожланишига жиддий халақит берди.
Аввалги асрларда Оврўпа исломшунослигида христиан ва яҳудий миссионерлари Қуръонни бошдан оёқ Таврот ва Инжилдан кўчирма деб камситишга уринганлар. Бу фикр рус шарқшунослигига ҳам таъсир этган. Юқорида биз бундай фикрларга тарихий далиллар асосида жавоб бериб ўтдик. Лекин бу олимларнанг барчаси Қуръонни Муҳаммаднинг (с..а.в.) шахсий ижоди деб қарар эдилар.
Асримизнинг 30 йилларида Муҳаммад (с..а.в.) тарихда бўлмаган деган назария фанда ҳукмрон бўлиб қолгани оқибатида Қуръонни ким ижод қилган, ёки унинг суралари кимга ваҳий қилинган деган масаланинг ўзи муаллақ бўлиб қолган. Бу саволга ўз ҳолича жавоб топишга уринган исломшунос Е.А.Беляев Қуръон узоқ вақт давомида кўп тарғиботчилар ижод қилган суралар ва ривоятларнинг тўпламидан иборат, у тўплам қилингандан кейин Муҳаммаднинг (с..а.в.) ижоди деб таърифланган, деган мутлақо асоссиз фикрни илгари сурган. Лекин VII аср бошларида Маккада ким тарғибот олиб борган, Муҳаммаддан (с..а.в.) олдин қандай тарғиботчилар бўлган, уларнинг тарғиб қилган сўзларини кимлар тўплаган, каби ўнлаб саволлар ва далиллар асосида жавоб беролмаганлиги сабабли, Беляев фикри ҳам рад этилган.
Лекин у совет исломшунослик фанида етакчи мавқени эгаллаб турган шахс бўлганлиги сабабли, унинг асоссиз фикрлари амалда Ислом ва Қуръон тарихини, Муҳаммад (с..а.в.) ҳаётлари ва фаолиятларини илмий ўргапишни тамомила тўхтатиб кўйган эди. Бу хулосаларпи исломшуносликка алоқаси йўқ, фанга тасодифий кириб қолган муаллифлар байроқ қилиб кўтариб юрганлар. Оқибатда совет идеологиясининг байроғига айлантирилган атеизм тарих фанига ва миллий маданиятларга катта талофат келтиради.
Юқорида илк манбалар асосида баёп этилган Қуръони карим сураларининг ваҳий қилиниш даврлари, улар билан борлиқ бўлган тарихий вақеалар, пайрамбар вафотларидан кейин сураларнинг тўпланиши ва дастхат қилиниб, ягона китоб шаклига келтирилиши тафсилотлари билан танишган ҳар бир китобхон совет исломшунослиги ва қуръоншунослигининг қандай даҳшатли йўлларни босиб ўтганини тасаввур қилиши ва бундан зарур хулосаларни чиқариб олиши мумкин.

Немис исломшуноси Гюберт Гримме (1864—1942) Мадина даврига оид сураларни ҳам 4 даврга ажратган:
1—Мадина даври — Муҳаммад (с..а.в.) Мадинага келганларидан Бадр жангигача 4 та сура (622—624),

И—Мадина даври — Бадр жангидан Уҳуд жангигача 3 та сура (624—625),
Ш—Мадина даври — Уҳуд жангидан Макка фатҳигача 13 та сура (625-630),
IV—Мадина даври — Макка фатҳидан пайғамбарнинг (с..а.в.) вафотларигача 4 та сура (630—632) деган фикрни айтган.
Лекин бу хронологиянинг айрим жиҳатлари жуда шартли бўлиб, қатор суралар ва гуруҳ оятларнинг даври ва уларнинг қандай ҳодисалар билан боғлиқ эканлиги устида олимлар ўртасида ҳали умумий фикрга келинмаган. Айрим жиддий ноаниқликлар ҳам бор. Масалан, Нольдеке I — Макка даврини тарғиботнинг дастлабки тўрт йили деб белгилаган. Лекин 610 йилдаги 96—сурадан кейин ярим йилдан 3 йилгача давом этган деб ҳисобланадиган Фитра даври муаллақ қолган. Бундан ташқари 618—622 йиллар, яъни III — Макка даври билан Муҳаммаднинг (с..а.в.) Мадинага кўчишларига кетган 4 йиллик даврга бирорта сура киритилмагани ҳам муаммо бўлиб қолаверган. Ислом манбаларида бу даврдаги айрим ҳодисалар билан боғлиқ бўлган сураларнинг даврлари ва йиллари кўрсатилган, ҳатто айрим сураларнинг ваҳий қилинган вақти аниқ айтилган. Бундай маълумотларни эътиборга олмаслик учун ҳеч қандай асос йўқ. Масалан, 72 — «ал—Жинн» сураси 619 йил июл ойида пайгамбар (с..а.в.) Тоифдан орқага қайтиб келаётган вақтларида Нахлада, ундан бир—икки ой кейин машҳур 17 — «ал—Исроъ» сураси нозил бўлган каби фактлар Ислом тарихи манбаларида тилга олинган.
Қисқаси, Нольдеке ва Гримменинг XIX аср охирларидаги суралар хронологиясига оид фикрлари кейинги бир аср ичида Ислом манбаларини ўрганиш натижасида аниқланган фактлар ва илмий хулосалар талабига жавоб бермай қолди. Лекин афсуски, Оврўпада ҳам, бизда ҳам кейинги 30—40 йил давомида Қуръон соҳасида тадқиқот олиб бориш тамоман тўхтаб қолди. Биз бу ўринда Қуръон сураларининг хронологик тартиби масаласига умумий тарздагина тўхталиб ўтдик. Бу ғоят мураккаб илмий муаммони фақат махсус тадқиқотдагина муфассал ёритиб бериш мумкин.

 

Давоми...

 
Бош саҳифа
 
юююююююююююю
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1 2
   

 

 
 
Copyright © 2005 sof-olam.narod.ru
 
 
doctor_ali@usa.com
 
Hosted by uCoz