2-саҳифа

Буни юқорида тилга олинган халифа Усмон Мусҳафининг нусхаларини таҳлил қилиш ҳам тасдиқлайди. Бу қўлёзмалардан иккитаси (Мадинада ва Маккада сақланаётган нусхалар)га илмий тадқиқотчилар яқинлаша олмайдилар. Шунинг учун уларнинг матни ҳақида фан ҳеч қандай маълумотга эга эмас. Лекин Қоҳирада ва Тошкентда сақланаётган нусхалар мутахассислар томонидан тадқик қилинган. Ана шу қўлёзмаларга бироз тўхталиб ўтамиз.
Бу нусхалар қадимий Куфо ёзувида ёзилган. Шу сабабли шарқшунослар ўртасида «Куфа қуръонлари» деб ҳам айтилган. Буни текшириш билан шуғ улланган рус шарқшуноси А.Шебунин бу нусхалар VII аср охири ва VIII аср бошларида кўчириб ёзилган бўлиши керак деган хулосага келган. Лекин бу хулосага қўшилиш мумкин эмас. Чунки нусхаларнинг ал—Ҳажжож таҳриридан илгариги даврга оид бўлган халифа Усмон Мусҳафидан кўчирилган эканлишни тасдиқловчи далилни ана шу қўлёзмалар матнининг ўзидан топиш мумкин.
Агар VII асрнинг 90—йиллари охирида қилинган ал—Ҳажжож давридаги таҳрирда Қуръон матнига унли товушлар белгиларини, диакритик нуқталарни, Қуръонни ўқиш услуби билан боғлиқ бўлган белгиларни қўйиб чиқилган экан, демак, ал—Ҳажжож давридаги таҳрирдан кейинги қўлёзмаларда ана шундай белгилар бўлиши шарт. Лекин Тошкентда ва Қоҳирада сақланаётган нусхаларда бундай белгилар йўқ. Улар ҳеч қандай нуқта ва унли товуш аломатларига эга бўлмаган «Куфа ёзувида» ёзилган. Шундай бўлгач, бу кўлёзмалар ал—Ҳажжож таҳриридан албатта илгари дастхат бўлиши шарт. Демак, бу кўлёзмалар халифа Усмон Мусҳафидан кўчирилиб, бир неча шаҳарларга жўнатилган нусхалардан эканини ана шу далил тасдиқлайди.
Шу муносабат билан Оврўпа ва совет исломшунослигида Қуръон муаллифи ҳақидаги масаланинг ёритилишига ҳам тўхталиб ўтишга тўғри келади. Чунки бу ҳақдаги асоссиз ва чигал хулосаларнинг узоқ вақт совет фанида ҳумрон мавқега эга бўлганлиги исломшунослик ва куръоншуносликнинг илмий ривожланишига жиддий халақит берди.
Аввалги асрларда Оврўпа исломшунослигида христиан ва яҳудий миссионерлари Қуръонни бошдан оёқ Таврот ва Инжилдан кўчирма деб камситишга уринганлар. Бу фикр рус шарқшунослигига ҳам таъсир этган. Юқорида биз бундай фикрларга тарихий далиллар асосида жавоб бериб ўтдик. Лекин бу олимларнанг барчаси Қуръонни Муҳаммаднинг (с..а.в.) шахсий ижоди деб қарар эдилар.
Асримизнинг 30 йилларида Муҳаммад (с..а.в.) тарихда бўлмаган деган назария фанда ҳукмрон бўлиб қолгани оқибатида Қуръонни ким ижод қилган, ёки унинг суралари кимга ваҳий қилинган деган масаланинг ўзи муаллақ бўлиб қолган. Бу саволга ўз ҳолича жавоб топишга уринган исломшунос Е.А.Беляев Қуръон узоқ вақт давомида кўп тарғиботчилар ижод қилган суралар ва ривоятларнинг тўпламидан иборат, у тўплам қилингандан кейин Муҳаммаднинг (с..а.в.) ижоди деб таърифланган, деган мутлақо асоссиз фикрни илгари сурган. Лекин VII аср бошларида Маккада ким тарғибот олиб борган, Муҳаммаддан (с..а.в.) олдин қандай тарғиботчилар бўлган, уларнинг тарғиб қилган сўзларини кимлар тўплаган, каби ўнлаб саволлар ва далиллар асосида жавоб беролмаганлиги сабабли, Беляев фикри ҳам рад этилган.
Лекин у совет исломшунослик фанида етакчи мавқени эгаллаб турган шахс бўлганлиги сабабли, унинг асоссиз фикрлари амалда Ислом ва Қуръон тарихини, Муҳаммад (с..а.в.) ҳаётлари ва фаолиятларини илмий ўргапишни тамомила тўхтатиб кўйган эди. Бу хулосаларпи исломшуносликка алоқаси йўқ, фанга тасодифий кириб қолган муаллифлар байроқ қилиб кўтариб юрганлар. Оқибатда совет идеологиясининг байроғига айлантирилган атеизм тарих фанига ва миллий маданиятларга катта талофат келтиради.
Юқорида илк манбалар асосида баёп этилган Қуръони карим сураларининг ваҳий қилиниш даврлари, улар билан борлиқ бўлган тарихий вақеалар, пайрамбар вафотларидан кейин сураларнинг тўпланиши ва дастхат қилиниб, ягона китоб шаклига келтирилиши тафсилотлари билан танишган ҳар бир китобхон совет исломшунослиги ва қуръоншунослигининг қандай даҳшатли йўлларни босиб ўтганини тасаввур қилиши ва бундан зарур хулосаларни чиқариб олиши мумкин.

2. Қуръоннинг ички тузилиши
Қуръон VII асрга оид қадимий ёдгорлик бўлгани сабабли ички тузилиши, услуби, мазмуни, иборалари жиҳатдан ўзига хос хусусиятларга эга бўлган китобдир. Қуръон 114 та сурадан иборат, ҳозирги замон тасаввури нуқтаи назаридан сурани айрим олимлар китобдаги боблари билан таққослаб «боб» деб ҳам атайдилар. Лекин бунга кўшилиш мумкин эмас, сура боб эмас, фақат Қуръон бўлимларини англатадиган иборадир. Шунинг учун уни бошқа ибора билан алмаштириш мумкин эмас. Арабча «сура» ибораси Қуръон вужудга келган даврда деворни тиклашда териладиган ғишт ёки тошнинг қаторини англатган. Бинобарин, уни «тизма» маъносида тушуниш мумкин. Қуръон матнида эса «сура» муайян равишда «оятлар тўплами» (оятлар тизмаси) маъносини берадиган жойлар кўп учрайди. Шу сабабли, бу ибора асосан «оятлар йиғиндиси» маъносида тушунилади. Суралар Қуръонда ўз мазмуний изчиллигига ёки ваҳий қилинган хронологик тартибга қараб эмас, балки ҳажмига қараб жойлаштирилган. Бундан фақат бир неча суралар мустасно холос: масалан, еттита ояти билан биринчи ўринга жойланган 1—сура («ал— Фотиҳа») 5 ва 6 оятдан иборат бўлган 113 ва 114 — суралар 3 оятли 103, 108, 110 — суралардан кейин жойлашган ва ҳ.к. Сураларнинг ҳажми ҳар хил: энг катта ҳажмга эга бўлган 2—сурада 286 оят, энг кичик суралар фақат 3 оятдангина иборат. Узун суралар китобнинг бошидан жой олган, сўнгра борган сари қисқароқ суралар ва охирида энг қисқа суралар жойлашган. Тадқиқотларда аниқланишича, қадимий араблар анъанасида ҳар хил ёзувлар, ривоятлар ёки адабий асарлар тўплам қилинганда, катта ҳажмдаги. парча биринчи ўринда, кичиклари ундап кейин жойлаштирилар экан. Зайд ибн Собит Суҳуфни тўплаб дастхат қилишда ҳам ана шу анъанага амал қилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Қуръон — Ислом таълимотининг асосларини ўзида акс эттирган дастлабки асар бўлгани сабабли, фақат Ислом тарихи билан шуғулланган олимларгина эмас, балки мусулмон адабиёти ва маданияти билан шуғулланганларнинг барчаси ҳам бу китоб билан танишишга катта эътибор берганликлари табиий бир ҳолдир. Шунинг учун XIX аср ўрталаридан бошлаб Ислом манбаларидаги тарихий воқеалар ва шахсларнинг фаолияти тўррисидаги маълумотлар хамда ишлатилган иборалар ва атамаларга қараб, сураларнинг ёки оятлар гуруҳидан иборат бўлган парчаларнинг даврини аниқлаш, қисқача сураларнинг тарихий—хронологик тартибини аниқлаш билан кўп олимлар шуғулланганлар. Немис олимларидан Теодор Нольдеке ва Гюберт Гримме, рус олимларидан И.Ю.Крачковский ва К.С.Кашталевларнинг бу соҳадаги хизматларини алоҳида тилга олиб ўтиш керак. Улар олиб борган текширишлари натижасида суралар хронологияси умумий тарзда аншкланган.
Машҳур немис арабшунос Теодор Нольдеке (1836—1930) ўз хронологиясида барча сураларни тўрт асосий даврга ажратган: I — Макка даврига 48 та сура киритилиб, булар Муҳаммаднинг (с..а.в.) пайғамбарлик фаолиятининг дастлабки тўрт йилига (610—614), II — Макка даврига кирган 21 сура ундан кейинги икки йилга (615—616), III — Макка давридаги 21 сура ҳижратдан олдинги олтинчи йилга (617), IV — Мадина даврида 24 сура бўлиб, Муҳаммаднинг (с..а.в.) Мадинада тарғибот олиб борган даврларига (622—632) тўғри келади, деган. фикрни берган.
Қуръоннинг ички тузилиши ҳақидаги гапни давом эттирамиз. Ҳар бир сура оятлар йиғиндисидан иборат. «Оят» сўзи фақат Қуръоннинг ўзига хос ибора бўлиб, «мўъжиза», «Илоҳий белги» маъносини беради. Қуръон матнида жуда кўп учрайдиган бу ибора ҳамма ерда ҳам бир хил маънода ишлатилган эмас. Лекин кўп ерда юқорида кўрсатилган «мўъжиза» мазмунини беради. Оятларнинг ҳажми ҳар хил: айрим оятлар бир неча тугал фикр билдириладиган катта бир жумладан (масалан, 2,255 — «Оят ал—курсий») иборат бўлгани ҳолда, айрим оятлар фақат икки сўздан (гапнинг бир қисмидан)гина иборат.
Қуръон муқаддас китоб сифатида кўп номлар билан аталади. Қуръон оятларининг ўзида «ал—Фурқон», «ал—Китоб», «Сухуф», «Каломуллоҳ» каби номларни учратамиз. Қуръон 22 йил давомида нозил бўлгани сабабли ундаги айрим кўрсатмалар ўзгариб борган. Шунинг учун насх назарияси бўйича кейинги даврдаги оятлар ундан илгариги оятларни бекор қилади. Ана шу туфайли Ислом. илоҳиётида «насх» (бекор қилиш) назарияси шаклланган. Бу назария бўйича Қуръонда «носих» (бекор қилувчи) ва «мансух» (бекор қилинган) оятлар бор. Демак, мазмунан бир—бирига мос келмайдиган, бири иккинчисини инкор қиладиган оятларнинг мавжудлиги тарихий давр тақозоси билан боғлиқдир.
Қуръон ички тузилишининг айрим бошқа хусусиятларига ҳам тўхталиб ўтамиз. Дастлаб шуни кўрсатиб ўтиш керакки, Қуръондаги ҳар бир суранинг номи бор, бу ном сура бошланишида сарлавҳа сифатида берилган. Олимларнинг фикрича, сура номлари Қуръон дастхат қилиш даврида киритилган бўлиши керак. Кўпчилик ҳолларда суранинг номи унинг бутун мазмунини қамраб олмай, балки бирор оятда тилга олинган бирор исмга, сўзга ёки ривоятга асосланиб сураларга ном берилган. Айрим олимлар сураларнанг номлари дастлабки вақтда, бир неча сўздан тузилган жумладан иборат бўлган, кейинчалик қисқара бориб, ўша жумладан бирорта сўз сақланиб қолган бўлиши керак, деган фикрни ҳам айтганлар. Лекин манбалардан маълум бўлишича, 633 йилда дастхат қилинган Сухуфда ҳам сураларнинг ҳозирги номлари. бўлган, уларни ҳеч ким ўзгартирган эмас. Умуман олганда, 2—сура «ал—Бақара», 16—сура «ан—Наҳл», 27—сура «ан— Намл» деб номланган бўлса, бунга ҳеч ажабланиш керак эмас. Ўша сураларда тегишли ривоятлар келтирилган. Бундан ташқари, Ислом анъанасида айрим муҳим оятларнинг ўзига хос номлари ҳам пайдо бўлган, улар ана шу оятларнинг мазмуни ва аҳамиятига қараб берилган. Масалан: 2,256 — «Оят ал—курсий», 4,3 — «Оят ат—таъаддуд аз—завжот», 4,102 — «Оят ол—хавф» ва ҳ.к. Оят номлари диний адабиётда кейинчалик берилган, Қуръон матнида ҳеч қандай оятнинг номи йўқ. Қуръон тузилишининг яна бир хусусияти шуки, сура ва оятларда бир фикр ёки ривоят жуда кўп маротаба такрорланган. Шунинг учун Қуръон мазмуни, унинг таълимотини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун маълум ривоят ёки қоида тилга олинган ўнлаб оятлардан 2—3 таси унинг тўла мазмунини тушуниб олиш учун кифоя қилади.
Қуръондаги 29 та суранинг бошланишида алоҳида ҳарфлар бор, тафсирларда бу ҳарфлар «ҳуруф ал—муқаттаъа» (алоҳида, бир—биридан узуқ ҳарфлар) деб аталади. Масалан, 2, 3, 29, 30, 31, 32 — сураларнинг бошланишида «алиф», «лом», «мим»; 10, 11, 12, 14, 15 — суралар бошида «алиф», «лом», «ро»; 19—сурада «каф», «ҳо» (ҳойи ҳавваз), «йо», «айн», «сод» ва ҳ.к. Бу ҳарфлар ҳақида тафсирларда, «бу ҳарфларнинг мазмуни сир, у фақат якка Аллоҳнинг ўзига маълум», улар «Қуръоннинг сири» деган фикр айтилган. Фақат баъзи йирик муфассирларгина бу ҳарфлардан баъзиларини Аллоҳнинг сифатлари деб таърифлаган ҳоллари учрайди. Оврўпа исломшуносларидан баъзиларининг бу ҳарфлар мазмунини ечишга қаратилган уринишлари ҳам натижа бермаган.
Қуръон матни сура ва оятлардан ташқари яна 30 та «жузъ» (ўзбекча «пора»)ларга бўлинган. Лекин пораларга бўлиш, сура ва оятларга ўхшаб Қуръоннинг илк тузилиши билан боғлиқ эмас, балки ўқишда қулайлик туғдириш учун кейинчалик Қуръон матнини ҳажм жиҳатдан тенг бўлакларга бўлишдан иборат бўлган. Шу сабабли айрим узун суралар 2 порадан ортиқ бўлгани ҳолда, охирги қисқа суралардан 37 таси бир порани ташкил этади.
Қуръоннинг тузилишидаги биз кўрсатиб ўтган хусусиятлардан келиб чиқадиган хулоса шуки, унда ҳозирги замон китобларига хос бўлган ва китобхонлар одатланиб қолган бўлинишлари — боблар, бўлимлар, параграфлар — уларнинг умумий мазмунини англатувчи сарлавҳалар йўқ. Унинг матнида VII аср араб тилига хос бўлган, ақл билан тушунилиши мураккаб бўлган ибора ва тушунчалар кўп. Шунинг учун ҳам бу китоб, кўпчилик шарқшуносларнинг эътироф этишларича, ўқиш, тушуниш ва таҳлил қилиш учун энг қийин бўлган қадимий ёзма ёдгорликлардан бири ҳисобланади.
Қуръон ноёб диний тарихий ёзма ёдгорлик сифатида VII асрдаги араблар ҳаёти ва қарашларинингскўп соҳаларини ўзида акс эттирган. Унда диний—фалсафий тасаввурлар ва ривоятлар, қабила—уруғчилик ҳаёт тарзига хос анъана, урф—одат ва маросимлар, ижтимоий—иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий ва ахлоқий қонун ва қоидалар, жумладан, оила—никоҳ, аждодлар ва авлодларга муносабат, мулкчилик ва ворислик, савдо—сотиқ ва қарз—муомалаларга хос кўрсатмалар ва бошқалар ўз ифодасини топган. Шу жумладан, Қуръоннинг ахлоқ, инсоф, виждон, ҳалоллик каби соҳалардаги умумбашарий аҳамиятга молик йўл— йўриқлари ва қоидалари ҳозирда ҳам ғоят зарурий эканлигини алоҳида таъкидлаш керак. Шу муносабат билан айтиб ўтиш керакки, кейинги вақтда матбуотда Қуръон ҳақида билиб—билмай гапирилган гаплар баъзан учраб қоляпти. Бизнингча, бундай қилиш жоиз эмас. Қуръон ҳақида фақат аниқ маълумотларнигина ёзиш керак. Бу фақат илмий жиҳатдангина эмас, балки халқаро миқёсда Ислом олами билан муносабат нуқтаи назаридан ҳам ғоят масъулиятли вазифадир. Қуръоннинг муқаддас ва илоҳий китоб эканлиги, жаҳонда бир миллиард одам унга эътиқод қилишини доимо эсда тутиш керак.
Юқорида айтиб ўтилганидек, Қуръон мазмунида ҳаётнинг кўп соҳаларига тааллуқли масалалар ўз ифодасини топган. Уларни батафсил таҳлил қилиш имконияти йўқ. Бу ўринда Қуръон араб тили ва адабиётининг ғоят муҳим ва қадимий ёдгорлиги эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Араблар тарихида Қуръондан олдин бирор йирик ёзма асар бўлган эмас эди. Қуръондан илгари маълум бўлган ёдгорликлардан иккитасинигина тилга олиш мумкин. Булардан бири Жанубий Арабистонда — Яманда вужудга келган Сабоъ ёзувлари жуда кам миқдорда сақланиб қолган ҳимъяр, лихён ва самуд ёзувларининг ёдгорликлари бўлиб, улар фақат тошларга ўйиб ёзилган лавҳалар шаклида сақланиб қолган. Кейинги бир ярим аср давомида олимлар ана шу ёзма ёдгорликларни тадқиқ қилганлар. Уларнинг кўп қисми араб ҳукмронлари ва қабила бошлиқлари томонидан ёзиб қолдирилган жанглар, юришлар, сулолаларнинг ҳукмронлик даврлари ҳақидаги қисқа маълумотлар, ибодатгоҳлар ва бинолар деворига ёзилган ҳамда чегара белгиси сифатида қўйилган лавҳалардан иборат.
Иккинчи хил ёдгорликлар Исломдан илгари жоҳилия даврига оид шеъриятдир. Уларнинг кўп қисми Исломдан илгариги қабилалар ҳаётига, қаҳрамонлик, жанг, мардлик мавзуларига баришланган қасидалардир. Бу ижод намуналари аббосийлар халифалиги даврида тўпланиб, китоб қилинган. Шунинг учун ҳам Қуръон араб халқлари тарихида биринчи йирик насрий асар сифатида араб тилининг ўша даврга хос хусусиятларини, сўз бойлиги, иборолари ва атамаларини, грамматик тузилиши ва бошқа хусусиятларини ўзида ифода этган. Қуръон матнини ўрганиш жараёнида араб тили грамматикаси (сарф ва нахв) батафсил ишлаб чиқилган, араб ёзуви ғоят мукаммал шаклга келган. Шунингдек, Қуръон тили, ҳар бир араб мамлакати ва элатларининг ўзига хос лахжалар сақланган ҳолда, барча араблар учун ягона бўлган адабий тилга асос бўлган, барча араб мамлакатларида матбуот ана шу тилда босилади ва у барча араблар учун тушунарлидир.
Қуръоннинг услуби ҳам кейинги адабиётга катта таъсир кўрсатган, ундаги ривоятлар ва образлар, ўхшатишлар, насиҳатлар, масалалар фақат динийгина эмас, балки бутун бадиий, тарихий, ахлоқий, фалсафий ва бошқа адабиётга сингиб кетган. Шунинг учун Қуръонни яхши билмасдан араб халқлари ва умуман мусулмон халқлар маданияти ва адабиётини чуқур ўрганиш ва тушуниб олиш анча мушкулдир.

 

Давоми...

 
Бош саҳифа
 
юююююююююююю
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1 2
   

 

 
 
Copyright © 2005 sof-olam.narod.ru
 
 
doctor_ali@usa.com
 
Hosted by uCoz