1-саҳифа

ИПАК ҚУРТИ

Ипак қурти бўйи 1 ёши бошида 3-4 мм, бўлиб 85-88 ммга; вазни 0,0004 грамдан 3,5-5 грамгача етади. Битта қурт ҳаётида 20-25 грамм барг(75-80%ини 5 ёшида) ейди.

ИТ

Итнинг ёввойи зоти бўри, чиябўри. Мезолит даврида хонакилаштирилган. Ит 8-10 ойда жинсий вояга етади, эркак ит арлон деб аталади, канжиқлари (урғочилари) йилига 2 марта куюкади. Бўғозлик даври 58-65 кун, 12 тача туғади. Итнинг 320 дан тури мавжуд.

ЙЎЛБАРС

Мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич ҳайвон. Танасининг узунлиги 2,5-3 м, думи 1м.ча, оғирлиги 300 кг.ча, урғочиси эркагидан кичикроқ. Сувда яхши сузади. Йўлбарснинг туси яшайдиган ерига мослашган. Агар ўзига ҳайвонлардан овқат топа олмай қолганда, ҳатто бақа, чигиртка каби майда жониворларни ҳам ейди. 15-17 йил яшайди.

КАЗУАР

Австралия туя қушлари бўлиб, унинг бўйи 1,8 м., оғирлиги 80 кг.гача. оёқлари кучли 3 бармоқли. Уяларини ерга хас-чўплардан ясайди. Йилида 3-5 та тухум қўяди. Тухумини эркаги босади. Улар мевалар ва уруғлар билан овқатланади.

КАЛТАКЕСАК

Калтакесакнинг тана шакли турли-туман. Беш бармоқли оёқлилари ҳам, оёқсизлари ҳам учрайди. Ер шарида кенг тарқалган, фақат совуқ минтақаларда йўқ. Қишда (ноябр-март) карахт бўлади. Тухум қўяди. Ҳашарот ва бошқа жониворлар билан озиқланиб, кўп фойда етказади.

КАЛХАТ

Калхатларнинг 5 та тури мавжуд. Март бошларида Ўрта Осиёга учиб келади. Уясини сувга яқин баланд дарахтларга, қояларга қуради. Апрел-майда 2-4 та тухум қуяди. Умуртқали майда ҳайвонлар, балиқлар ва ҳашаротлар билан озиқланади.

КАМБАЛА

Балиқ туркуми. Узунлиги 7 см.дан 4,5 метргача бўлиб, асосан денгизларда яшайди. Камбаланинг калла суяги асимметрик (номутаносиб), кўзи бир томонда бўлади. Камбала сув туби тупроғининг тусига қараб, танасининг рангини тез ўзгартиради. Сувдаги умуртқасиз жониворлар, ҳар хил балиқлар билан озиқланади.

КАПАЛАК

140000 дан ортиқ тури мавжуд. Қанотлари икки жуфт, тангачалар билан қопланган. Капалаклар ҳар хил катталикда. Энг каттаси Жанубий Америка тунлами-қаноти ёзилганда 30 см.га боради, энг кичиги митти куя копалаги-қаноти ёзилганда 3 мм.ча. Қанотлар туси ва нақшнинг иккита биологик аҳамияти бор. Кундази фол капалаклар учун бу-ўз туридаги индивидларни билиш воситасидир. Бундан ташқари тус ва нақш ҳимоя вазифасини ҳам ўтайди. Баъзи капалаклар овқатланмайди. Капалакнинг кўриш органи яхши ривожланган.

КИТ

Китнинг 100 тача тури мавжуд. Бўйи 1,2 метрдан то 33 метргача етади. Орқа оёғи йўқ, олдингис рул вазифасини бажарадиган куракка айланган. Буғозлик даври 1 йил. Ўз танасининг учдан бир қисмига тенг битта бола туғади. Кит сув остида 200 метрча ва ундан отриқ чуқурликка шўнғийди. Сув остида 1 соат ва ундан ҳам кўпроқ тура олади. Фақат Каспий ва Орол денгизларида тарқалмаган. Мойи глицерин, маргарин ва совун тайёрлашда ишлатилади. Жигарида витамин А кўп.

КЎРШАПАЛАК

Қутбдан бошқа ҳамма ерларда тарқалган, 650 тури маълум, шундан 40 га яқини СНГ давлатлари ҳудудида учрайди. Танасининг узунлиги 14 см.ча бўлиб, қаноти яхши такомиллашган. Кўзи жуда кичик, кечаси ҳам, кундаузи ҳам ёмон кўради. Эшитиш органи яхши ривожланган бўлиб, ўзи чиқарган ультратовуш тўлқинларини қабул қилади ва шу эхолокация сабабли қаршисидаги ғов-тўсиқларни фарқлайди. Улар уя қуришмайди, ғор, қоя ва девор ёриқлари, дарахт ковакларида тўп-тўп бўлиб яшайди. Қишда уйқуда ётади ва иссиқ мамлакатларга учиб кетади. Кўршапалалар паразит ҳашаротларни қириб, фойда келтиргани учун муҳофаза қилинади.

 
 
 
 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
 
 
 
 
 
 
 
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
   
     
   
   
   
   
   
 
1 2
 
 

Биласизми Мозий шартномалари Подшохлар Тиббиёт Коинот Алишер Алишер Алишер Алишер Алишер

 
Биласизми Мозий шартномалари Подшохлар Тиббиёт Коинот Алишер Алишер Алишер Алишер
 
Copyright © 2005 sof-olam.narod.ru
 
 
doctor_ali@usa.com
 
Hosted by uCoz