1-саҳифа

 

Исломгача бўлган даврда араблар

Ислом тарихида бу дин келмасдан аввалги муддат жоҳилия ёки жоҳлият даври деб юритилади. Исломга қадар Арабистон ярим оролида яшовчи қабилалар турли хил ва номдаги бут-санамларга сиғинар эдилар. ўша даврда Макка шаҳридаги Каъба масжидининг ичида 360 та бут ва санамлар мавжуд бўлган. Арабларнинг диний тассавурларида тотемизм, анимизм, фетишизм элементлари ва ўтган авлодлар руҳларига сигиниш ётарди. машҳур тарихчи Ибн ал Калбийнингқадимги арблар динларига багшлаб ёзган «Бутлар ҳақидаги китоб»ида араб халқининг исломга қадар исломга қадар бир неча ҳайвонларни илоҳийлаштирганликлари ҳақида гапирилади. Жумладан Йагус-шер, Йаъуқ-от ва Наср-бургут қиёфасида ифодаланар эди. Бу ҳақда қуръони каримда ҳам ҳабарлар берилади. Масалан; 71-«Нуҳ» сурасининг 23 оятида (Мушриклар ўзларига эргашган кимсаларга) «Сизлар ўз илоҳларингизни сира тарк этмангиз! «Вадд»ни ҳам. «Сувоъ»ни ҳам, «Ягус»ни ҳам, «Яъуқ»ни ва «Наср»ни ҳам сира тарк этмангиз!» дедилар. Арабистон ярим оролида яҳудийлик билан бир қаторда христианлик дини ҳам тарқалган эди. Жоҳилият даври деганда ўша даврда яшаган араблар бутунлай жоҳил, нодон кишилар бўлган деб тушунмаслик керак. Зеро улар тавҳид динидан узоқлашган бўлсалар-да, нотиқлик ваъзхонлик, шеърият, ҳарбий санъат, тижорат,зироат ва бошқа соҳаларда ўзларига хос, яхши савияда бўлишган. Шу билан бирга ижтимоий ҳаётда аҳволлари таназзулга учраган эдилар. Мисол учун, инсон ҳуқуқларига риоя қилинмас, қул ва асирларнинг аҳволи ўта ачинарли, аёллар ўз ҳақ-ҳуқуқларидан бутунлай маҳрум, қиз болаларни тириклайин кўмиш одати расмий тус олган эди. Илоҳий китобларда битилишича инсонларни бу аҳволдан қутқармоқ учун бир пайғамбарнинг дунёга келиши кутилмоқда эди. Хуллас, Макка шаҳрида дунёга келган Муҳаммад (а.с.) ҳамма кутаётган энг сўнгги пайғамбар эди.


Макка ва Каъба

Арабистон ярим оролининг қадимдан энг аҳамиятли ва муқаддас шаҳри Маккадир. Макка +изил денгиздан 80 км ичкарида жойлашган бўлиб, тоғ ва йўлларни боғловчи бир шаҳардир. Иброҳим пайғамбар билан ўғли Исмоил Каъбани ҳозирги жойлашган ерига бино этган бўлиб, ундан ибодатхона сифатида фойдаланишар эди. Фақат сўнгги замонларда араблар у ерни ўзлари сиғинадиган бутлар билан тўлдирдилар. Теварак атрофдан келган зиёратчилар уларга қурбонлик бажо келтирардилар. Макка, айни замонда, секин- аста тижорат марказига айланди. Каъбани зиёрат қилиш учун келганлар тижорат билан ҳам шуғулланардилар. Маккадан Яман ва Сурияга тижорат карвонлари бориб келарди.

Каъбадаги вазифалар

Араблар Каъбани муқаддас бир жой деб билганликлари туфайли, у ердаги вазифаларни ҳам ўта аҳамиятли ҳисоблардилар. Каъбага қараб туриш вазифасини Исмоил пайғамбар сулоласи бажарар эди. Бу вазифалар қуйидагилардан иборат эди:

1.ҳижобат - яъни Каъбанинг калитларини ўзида сақлаш.
2.Сиқойа - Каъба зиёратига келган ҳожиларнинг сувларини тайёрлаш. Замзам сувига қараб туриш.
3.Рифода - келган ҳожиларни ҳурмат билан кутиб олиш, жойлаштириш ва кузатиш.
4.Надва - йиғин(мажлис)ларга раҳбарлик қилиш. Пайғамбаримизнинг бобокалонларидан бўлмиш Килобнинг ўғли қусай Дорун-Надва номли бир уюшма тузди. қурайшликлар бу ерда тўпланишар, муҳим ишларни муҳокама этишар, сулҳ ва ҳарбий масалалар юзасидан тегишли қарорларни қабул қилишар эди. ҳатто, бу ерда никоҳ ўқилиб, тўй ҳам ўтказиларди. Олис сафарга чиқадиган тижорат карвонлари шу ердан ҳаракатни бошларди.
5.Ливо (туғ)-байроқдорлик вазифаси. Уруш даврида байроқни ким олиб юриши вазифаси белгиланар эди.
6.қиёдат-қўмондонлик. Бу санаб ўтилган вазифаларнинг барчаси шарафли ҳисобланарди ва булар ҳазрат Муҳаммад алайҳиссаломнинг аждодларида мужассамланган эди.

Абраҳанинг Каъбага ҳужуми

Каъбанинг араблар орасида муҳим ўрни бор эди. Макка диний муқаддас бир ергина бўлиб қолмасдан, балки Арабистоннинг тижорат маркази ҳам эди. ҳар тарафдан инсонлар бу ерга оқиб келар ва савдо-сотиқ расталарини қурар эди. Халқни бу ерга чорлаган нарса Каъбаи муаззама эди. ҳабаш миллатига мансуб Яман ҳокими Абраҳа Санъо шаҳрида милодий 571 йилда ибодатхона барпо қилиб, арабларни шу ерга келиб ибодат қилишга даъват этди, аммо бунга муваффақ бўла олмади. ҳеч ким келмади, келганлари ҳам ибодат ўрнига яхши мақсадда қурилмаган бу бинони оёқости қилар, турли ахлатлар ташлаб ифлослантириб кетар эди. Абраҳа бундан қаттиқ ранжиб, ниҳоят Каъбани йўқ қилишга қарор қилди. ҳабашлардан иборат бир қўшин тўплаб, Маккага йўл олди. қўшиннинг олд қисмида ҳайбатли фил борар эди. Эски одатларга кўра урушда филлар қўлланиларди.
Абраҳанинг Каъбани йўқ қилиш учун келаётгани ҳақидаги хабар арабларга етиб борди ва ҳар жойлардан Абраҳага қарши курашишни истовчилар чиқди. Аммо улар Абраҳа йўлини тўса олмадилар. Уларнинг кўпчилиги Абраҳа қўшинлари томонидан асир олинди. Абраҳа Маккага яқинлашганда, бир гуруҳ отлиқ аскарини арабларнинг аҳволини ўрганиш учун у ёққа юборди. Улар қурайшликларнинг молларидан бир қисмини талаб, Абраҳага келтирдилар. Келтирилган моллар орасида Муҳаммаднинг бобоси Абдулмутталибнинг ҳам 100 туяси бор эди.
Маккаликлардан бир гуруҳ кишилар тортиб олинган молларининг қайтариб берилишини сўраш учун Абраҳа ҳузурига келди. Уларга бош бўлиб Абдулмутталиб борди. Абраҳа улардан нима учун келганликларини сўради. Абдулмутталиб тортиб олинган молларни қайтариб беришини талаб қилди. Уларга жавобан Абраҳа:
«Мен сизларни Каъбани пайҳон қилмаслигимни илтимос қилиб келгандирсиз деб ўйласам, сиз ўз туяларингизнинг дардида келибсиз!..», деди.
Абдулмутталиб Абраҳага шундай жавоб беради:
«Мен туяларнинг эгасидирман, шунинг учун уларни сўраб келдим. Каъбанинг эса ўз эгаси бор, уни у қўриқлайди».
Абраҳа молларни қайтариб берди. Сўнгра қўшинига олға юриш ҳақида амр берди. ҳайбатли фил яна қўшин бошида бўлди. Шу пайт кутилмаган ҳодиса содир бўлди. Осмонни Абобил деб аталувчи қушлар қоплади. Улар тумшуқ ва оёқларида келтирган тошларни аскарлар устига ёғдирдилар. Унинг зарбидан лашкарнинг ҳаммаси ҳалок бўлди. Абраҳа ўз жонини зўрға қутқариб, Яманга қайтди ва жони узилди. қуръон каримнинг 105- Фил сурасида бу ҳодиса қисқача баён этилган.

Муҳаммад (а.с)нинг туғилиши

Фил воқеаси милодий 571 йилда бўлган эди. Шу йилнинг (апрель) Рабиулаввал ойи ўн икиинчи кечаси Муҳаммад алайҳиссалом дунёга келди. Бобоси Абдулмутталиб набирасига Муҳаммад исмини қўйди.
«Муҳаммад» сўзи араб тилида «ғоят мақтовли, мақтовга сазовар» маъноларини англатади.
Муҳаммад(c.а.в.) туғилган кечада бир қанча ғайритабиий ҳодисалар содир бўлди. Тарихчилар бу ҳақда қуйидагиларни қайд этган: «У кеча Форснинг Кисро саройидаги устунлар йиқилди. Мажус (оташпараст)ларнинг топиниш учун ёнаётган оташ ўчоқлари сўнди, Сава кўли ботди...». ҳақиқатдан ҳам кейинчалик Форс салтанати йиқилади ҳамда Византия императорлиги тугайди, бутпарастлик сўнади.


Пайғамбарнинг насаби

Муҳаммад(с.а.в.) қурайшнинг обрў-эътиборли оиласидандир. Насаби ҳазрат Иброҳимга боғланади. Отаси Абдуллоҳ ҳошимийлар наслидан бўлиб, Абдулмутталибнинг энг севимли ўғли эди. Онаси Омина Заҳра қабиласига мансуб наслдандир. ҳар иккаласи маккалик бўлиб, бир неча авлод олдинга бориб насллари бирлашади.


Муҳаммад энагаси ёнида

Макка улуғларининг бир одати бор эди. Бу одатга кўра улар ўз болаларини атроф-чеккалардаги қабила энагаларига бериб боқтирардилар. Чунки Макканинг об-ҳавоси жуда иссиқ бўлганлигидан, гўдакларга ёмон таъсир этар эди. Макка атрофида яшайдиган қабилалардан эмизикли аёллар вақт-вақти билан Маккага келиб, эмизиш учун гўдаклардан олиб кетардилар. Саъд қабиласида яшовчи ҳалима исмли бир аёл эмизиш учун Муҳаммадни олиб кетмоқчи бўлди. Аммо унинг отасиз етимлигини эшитиб, бироз ўйланиб қолди. Чунки бир етим гўдакни эмизишдан у қадар кўп даромад қила олмаслиги мумкин эди. Лекин кейинчалик бу етим болани олганлигидан жуда севинди. Чунки бу бола унга кўп бахт келтирди. ҳалима уни ўз фарзандидан ҳам яхши кўрди. Унинг Шайма исмли қизига ҳам Муҳаммад жуда маъқул бўлди ва у билан опа- укадек ҳаёт кечирди. Улар доимо бирга ўйнашарди. Бутун оила аъзолари Муҳаммадни севардилар. ҳалиманинг эри ҳорис бир марта шундай деди: «ҳалима бу боланинг қадами бизга жуда қутлуғ келди. Уйимизга қадам қўйганидан бери қўй, эчкиларимизнинг сут, қаймоғи кўпайди. Уйимизга қут-барака келди. Мен бу болада бошқача бир хусусиятни сезяпман».
Муҳаммад бу оилада беш йил яшади. Сўнгра энагасини қолдириб, Маккага – ўз оиласи бағрига келди. Онаси Омина билан содиқ хизматчиси Умму Айман унинг атрофида парвона эдилар. Уни, ҳатто, эсган шамолдан ҳам асраб-авайлар эдилар.
Муҳаммад энагасига жуда меҳр қўйган эди. Кейинчалик ҳам ҳар-гал ҳалима унинг зиёратига келганида, уни «Онажоним» деб кутиб олар ва катта ҳурмат кўрсатар эдилар. Пайғамбаримиз бу оилага ҳар доим ёрдам бериб турганлар. ҳадичага уйланларидан кейин Макка атрофида очарчилик бошланади. Бундан қийналган ҳалима Макка шаҳрига келиб, Пайғамбарга учрашади. Пайғамбаримиз унга бир туя ва қирқ бош қўй бериб кузатадилар.


 

Бош сахифа
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1 2 3 4 5
 

Биласизми Мозий шартномалари Подшохлар Тиббиёт Коинот Алишер Алишер Алишер Алишер Алишер

 
Биласизми Мозий шартномалари Подшохлар Тиббиёт Коинот Алишер Алишер Алишер Алишер
 
Copyright © 2005sof-olam.narod.ru
 
 
doctor_ali@usa.com
 
Hosted by uCoz